UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  0 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  4 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  3 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   8 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  9 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  9

BMB футзал клуби янги мавсумга яна юксак мақсадлар билан Янгиликлар

BMB футзал клуби янги мавсумга яна юксак мақсадлар билан

Жорий йилнинг 24 октябрь куни BMB HOLDING биносининг мажлислар залида BMB PFCнинг янги футзалчилари тантанали равишда таништирилди.

BMB профессионал футзал клуби ташкил этилганига кўп фурсат бўлмаган бўлсада, катта натижаларни қайд этганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Яқин тарихга назар ташлар эканмиз, BMB PFC 2022-2023 йилги мавсумда олтин треблга, яъни, бир мавсумда 3 та мусобақада ғолибликка эришиб, футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Суперкубок эгасига айланиб улгурди. Албатта, чемпион бўлиш жуда катта ютуқ, аммо унга муносиб бўлиш, уни сақлаб туриш янада катта масъулиятли вазифа.




"Оқ йўлбарслар" 2023-2024 йилги мавсумда ҳам ҳақиқий чемпионлардек иштирок этиб, Олий лига чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритди. Ўз услубига эга маҳоратли футзалчилардан ташкил топган BMB PFC Кубок баҳсларида курашларга бой бўлган шиддатли учрашувларда ҳам ғалабаларга эришиб ютуқлар жавонига яна бир кубокни қўшиб қўйди.



Хабарингиз бор, ФИФА томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2024 йил Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юртимизда ўтказилди. Миллий терма жамоа таркибида BMB футзал клуби аъзоларининг иштироки анча фаол бўлганлигини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Келгусида Ватанимизда футзални янада оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида, BMB PFC футбол ватани ҳисобланадиган Бразилиядан яна ҳам тажрибали, катта футзал маҳоратига эга футзалчилар трансфери амалга оширди.




Бугунги кунга келиб, клубда легионер футзалчилар сафи янада кенгайди, жумладан: Бразилия терма жамоаси сафида Америка кубоги соҳибига айланган, 2016 йил Япония клуби билан Осиё чемпионлар лигасида, 2018 йил эса "Интер Мовистар" таркибида Европа чемпионлар лигасида зафар қучган тажрибали Сержино Паулиста ҳамда бир неча карра Литва чемпиони, Литва кубоги соҳиби, Литва давлатида йилнинг энг яхши футзалчиси деб топилган Виктор Ҳуго Пирес Дос Сантос (Витиньо)лар билан шартнома имзоланди.


Шунингдек, ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Оливеира де Жесус Соуза Ҳебберт (Болт), мавсум юлдузи номинацияси билан тақдирланган Энрики Суарез де Соуза Пауло ҳамда Алекс Диас де Силва, Жоао Флоренcио де Силва Нетолар билан тузилган шартнома муддати узайтирилди.




Мураббийлар таркибига ҳам профессионал дарвозабонлар мураббийи сифатида 2022-2023 йил айнан BMB PFC сафида меҳнат фаолиятини ўтаган Олий лига ва Кубок соҳиби бўлишда муносиб ҳиссасини қўшган Витор Вианна ҳам жалб қилинди.


Шунингдек футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига муносиб футзалчиларни етиштириш мақсадида клуб ёш иқтидорлар Аширбек Тўлқинов, Бекзод Мирқосимов, Абдулборий Илёсовларни ҳамда Аббосбек Ўлмасбековлар билан ҳам шартнома имзолади.



BMB профессионал футзал клуби Президенти Бекзод Маматқулов янги мавсум олдидан клубнинг асосий мақсад ва устувор вазифаларига ҳам тўхталиб ўтди.


BMB профессионал футзал клуби мамлакатимизда футзални янада ривожлантириш, жаҳоннинг энг кучли футзалчиларини жалб қилган ҳолда ўзаро тажриба алмашишни ҳам мунтазам давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика