UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  1 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   4 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  14 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  13 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2

"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди? Янгиликлар

"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди?

Бир-бирига бегона бўлмаган жамоалар ОЧЛ доирасида яна тўқнаш келади.

"Ал Садд"нинг Қаршига келиши бундан 5 йил олдинги ёқимли онларни ёдга солгани аниқ. 2018 йил "Насаф" тарихида янгиланиш, авлодлар алмашинуви рўй бераётган вақтлар, жамоа эса ОЧЛда иштирок этарди. Рақиб таркибида "Барселона" афсонаси Хави бор "Ал Садд" эди. Буни қарангки, Хави қандайдир сабабларга кўра Қаршига келмади. Ўша куни Рўзиқул Бердиев ҳам Чераннинг хизматидан фойдалана олмаган. 

Ўйинда катта устунликка эга бўлган Қатар клуби бир қанча хавфли вазиятлардан фойдалана олмаган, Қувватов тўп йўлига қалқон бўлганди. 61-дақиқада "Ал Садд" ҳимоячиси жарима майдончаси ичида Бобир Абдихолиқовни йиқитади. Вазиятга яқин турган ҳакам иккиланмасдан 11 метлик нуқтага ишора қилади. Азиз Ғаниев эса зарбани аниқ ижро этиб якунда ғалаба келтирганди, дея оламиз. Пенальтидан ташқари Бобир Абдихолиқов 77-дақиқада жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаган. Ҳужумчи бирга-бирга бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг ўзига тепган. 

Қолаверса, Қаршидаги "Марказий" стадионга ўйинни томоша қилиш учун 20 507 нафар мухлис ташриф буюрган. Маълумот учун, стадионнинг сиғими 21 000 кишига мўлжалланган. 


Учрашувдан сўнг Азиз Ғаниев учрашув ҳақида шундай деганди:"Ўйинга Хави келади дейишганди. Шу боис кўплаб мухлислар келишган бўлса керак. Бизга бугун Хавими бошқасими халал бера олмасди"

2018 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида Қаршига келган жамоаларга осон бўлмаган. Улар ҳаттоки гол ҳам уришни уддасидан чиқа олмаганди. 


"Насаф" - "Ал Васл" 1:0
Гол
: Игорь Голбан

"Насаф" - "Ал Садд" 1:0
Гол
: Азиз Ғаниев

"Насаф" - "Персиполис" 0:0

Шунга қарамай "аждарлар" 10 очко билан ҳам гуруҳдан қолиб кетган. 

ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи, 3-тур
"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Садд" (Қатар) 1:0
05.03.2018. "Марказий" стадион
Гол:
Азизжон Ғаниев 62 пенальти, - 1:0.
Ҳакамлар: Иида Жумпеи (Япония), Очи Шинжи (Япония), Караками Сатоши (Япония), Алибек Сапаев (Туркманистон)
Назоратчи: Ҳусайн Милажерди Аскари (Эрон)
Комиссар: Ли Санг Вон (Жанубий Корея)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 92.Умар Эшмуродов, 31.Сайдулло Раҳматов - 7.Одилжон Ҳамробеков, 6.Азиз Ғаниев - 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 87), 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 90), 20.Ислом Кенжабоев (4.Мақсуд Каримов, 79) - 10.Бобир Абдихолиқов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Санжар Рашидов, 30.Худоёрхон Саъдуллаев.

"Ал Садд": 1. Саад Алшии - 2.Педро Корреа, 3.Ёсир Иса (8.Али Асад, 71), 12.Ҳамид Исмоил Ҳалифа, 14.Абдулкарим Ҳассан, 37.Аҳмед Суҳаил - 16.Буалем Кухи (10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 60), 20.Салим Али Ал Ҳажри, 96. Акрам Афиф, 5.Жугурта Ҳамрон (17.Ҳасан Аҳмад, 82), 11.Бағдод Бунеджа.
Захира: 4.Сайяр, 7.Мусааб Хидир, 22.Мишал Баршам, 99.Али Ферейдун.  

Огоҳлантиришлар: Аҳмед (19), Раҳматов (21),


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика