UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  2 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  11 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  16 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0

"Биз ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўламиз" — "Бунёдкор"нинг янги сардори Янгиликлар

"Биз ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўламиз" — "Бунёдкор"нинг янги сардори

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда "Бунёдкор" жамоасида маълум бир жабҳаларда ўзгаришлар юз бермоқда.

Бу нафақат клуб бошқарув тизими, мураббийлар штабида, балки жамоада ҳам рўй бераётганини айтиш жоиз. Биласиз, "Бунёдкор"ни учрашувларда сардор сифатида Давронжон Эргашев бошлаб тушаётган эди. Эндиликда эса сардорлик вазифаси Авазбек Ўлмасалиевга ишониб топширилди. Биз бу борада "қалдирғочлар"нинг янги сардорининг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Бунёдкор" жамоасининг янги сардори этиб тайинландингиз. Сардорлик боғичини қандай қабул қилиб олдингиз?

- Мураббийлар ва жамоадошларим ишонч билдириб сардорликни беришди. "Бунёдкор"да барча футболчилар майдонда борини беради. Бу эса табиийки жамоа сардорига яхши. "Бунёдкор"дек жамоани етакчиси бўлиш катта шараф, деб ўйлайман. Масъулият ҳам ниҳоятда катта. Бу тасодиф эмаслигини, мураббийлар қарори қанчалик тўғри эканлигини ўйинларимиз орқали оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Фаолиятингизда аввал ҳам сардор сифатида ҳаракат қилганмисиз?

- Йўқ. Расмий ўйинларда бундай ҳолат юз бермаган. Биласиз, жамоаларда вице-сардор, деган нарса бор. Мен ҳаттоки, вице ҳам эмасдим. Насиб, қилса "Насаф" билан ўйин мен учун сардор сифатида дебют бўлади. 

- Сизнингча мураббийлар бундай қарорга келишига нима сабаб бўлди, жамоа ички муҳитида ўзгариш юз бердими?

- "Бунёдкор"да ички муҳит ҳар доим яхши бўлиб келган. Бундан кейин ҳам яхшилигича қолади. Нима учун бундай қарорга келишгани мураббийларга айён.

 

- Мавсум стартидан кейин "Бунёдкор"ни таний олмай қолдик...

- Дастлабки 5-6 турни яхши ўтказдик. Муҳим ғалабалар қўлга киритилди. Лекин айтганингиздек кўп очколарни йўқотдик. Мана энди жамоамиз барқарорлашиб бормоқда. Қолган учрашувларда максимал очко тўплаш учун бор кучимизни ишга соламиз. 

- Олдинда Қаршида  "Насаф" билан учрашув кутмоқда. Ўтган сафар мўжиза мағлубиятдан қутқарганди...

- Ҳеч қайси жамоа билан осон бўлмайди. Шунинг учун олдинда қизғин тўқнашувлар бисёр. Худо хоҳласа, 24 сентябрь оқшомида бутун вужудимиз ғалабага қаратилган бўлади. Қолганини вақт кўрсатади. Ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Шошилманг, биз ҳали барчага бош оғриқ бўла оламиз. Шахсан мен бунга ишонаман. 

- Александр Крестинин нимани ўзгартирдики, натижалар секин-аста ўзгармоқда?

- Ўйин услуби ўзгарди, биз эндиликда ҳужумга эътибор бермоқдамиз. Ўйинни рақиб майдонида қуряпмиз. Вазиятлар кўп яратмоқдамиз. Натижа ҳам келади, албатта. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика