UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси: Темур Турдиев! Янгиликлар

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси: Темур Турдиев!

Поёнига етган биринчи лига ўйинларини мавсум мобайнида сайтимиз орқали ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб боришга уриндик.
Буни қанчалик амалладик, муносиб баҳони ўқувчилар беришади. Лекин ҳар бир клуб расмийларидан бунинг учун алоҳида миннатдорчилик эшитиб келдик.

Ортда қолган мавсум-2014да биринчи лига учрашувларини сайтимизда ёритиб борилишида асосий ишни бажарган  4 нафар ходимимиз турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлади.

Хусусан мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси  Темур Турдиев бўлди. Бу борада у энг кўп балл тўплади, 15та! “Оқ-тепа”нинг тажрибали ўйинчиларидан бири бўлган Турдиев кўп учрашувларда сардорлик вазифасини ҳам бажарди. Тўп учун курашларда рақибга ютқазмасликни хуш кўрадиган ва бунинг учун борини бериб ўйнайдиган Темур “Энг яхши ҳимоячи” бўлишга муносиб.

Кейинги ўринни Шавкат Насибуллаев эгаллади. “Шўртан” ҳимоячиси ҳам деярли барча учрашувларда тўлиқ ҳаракат қилди. Шу билан бирга Насибуллаев сардор сифатида ўйнади. Лекин у 2 балл камроқ тўплади.

“Орол”нинг иқтидорли футболчиларидан бири Нурлибек Таласбоев ҳам ёш бўлишига қарамай, жамоасининг етакчиларидан бири бўлди. Чап қанот ҳимоясида ўз ишини пухта бажариш билан бирга ҳужумларга ҳам тез-тез қўшилиб туриши унинг катта ютуқларидан биридир. Яқин орада Таласбоев олий лига жамоаларида кўриниш берса ажабланмаймиз.

Олий лигада ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Хуршид Узоқбоев оғир жароҳатдан кейин узоқ муддат майдон ташқарисида бўлди. У бу йил яна катта футболга қайтди. Катта тажрибага эга бўлган футболчи “Қўқон-1912”нинг олий лигага чиқишида катта ҳисса қўшди.

40 ёшни уриб қўйган Абдумажид Тоиров ҳамон катта футболда! Бу ҳимоячини ишқибозларга ортиқча таништир ўтишнинг хожати бўлмаса керак. Жорий мавсум “НБУ-Осиё” шарафини ҳимоя қилган Тоиров афтидан ҳали бери футбол билан хайрлашмоқчи эмасдек кўринмоқда. Тажрибали футболчи қайси жамоада бўлмасин етакчиликни ўз қўлига олади. Бу йил ҳам шундай бўлди.   

Энг яхши ҳимоячи:
Темур Турдиев (“Оқ-тепа”) - 15
Шавкат Насибуллаев (“Шўртан”) - 13
Нурлибек Таласбоев (“Орол”) - 12
Хуршид Узоқбоев (“Қўқон-1912”) - 11
Абдумажид Тоиров (“НБУ-Осиё”) - 8
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика