UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  2 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  3 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  7 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  1 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  2 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  1

Биринчи лига. Иккинчи босқич, 1-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич, 1-тур статистикаси

Ниҳоят қуйи лигада кураш яна бошланди. Бу сафар жиддийга ўхшамоқда ҳар ҳолда. 12-14 август кунлари иккинчи босқичнинг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Қуйида ортда қолган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ХОРАЗМ”ДАН СЕНСАЦИЯ ЁХУД “ОБОД”НИНГ САФАРДАГИ ИРОДАЛИ ҒАЛАБАСИ
16 жамоа ўртасида иккинчи босқич ўйинлари старт олди. Табиийки мазкур турда мухлислар 8та баҳсга гувоҳ бўлди. Турдаги эътиборга молик ўйин, Тошкентда кечган “Оқ-тепа” – “Хоразм” баҳсидир. Давралар оралиғида таркибини сезиларли равишда, маҳоратли ўйинчилар билан кучайтириб олган тошкентликлар кутилмаганда, иккинчи босқичнинг илк турида имкониятни бой берди. Бўлиб ҳам ўз майдонида. Бу билан Вали Султонов бошқарувидаги “Хоразм” ҳам иккинчи босқичда шунчаки иштирок этмаслигини намойиш этб қўйди. Эътиборга молик томони урганчликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита тўп киритиб, учрашув тақдирини ҳал этиб қўйганди.

Шунингдек ушбу турдаги “Косонсой” – “Обод” баҳси ҳам эътиборимизни тортди. Айни дамда турнир жадвали пешқадами бўлиб турган тошкентликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган, аниқроғи 90+6-дақиқада мезбонлар дарвозасига ғалаба тўпини киритиб, сафардан иродали ғалаба билан қайтди. “Косонсой” эса шу тариқа аламли мағлубиятга учради.

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасида янги мураббий иш бошлади.  Айтиш лозимки, Исломбек Исмоиловнинг дебюти омадли чиқди. Жамоа ўтган чоршанба куни ўз майдонида “Насаф-2”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда зафар қучди.
1-турда бошқа айтарли сенсацион натижа қайд этилмади.   

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Орол» (Нукус) – 1:0.
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Насаф-2» (Қарши) – 6:0.
«Цементчи» (Қувасой) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 4:1.
«Хотира-79» (Уйчи) – «Зомин» (Зомин) - 1:1.
«Косонсой» (Косонсой) – «Обод» (Тошкент) – 1:2.
«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Машъал-2» (Муборак) – 3:1.
«Оқ-тепа» (Тошкент) – «Хоразм» (Урганч) – 1:2.
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 3:0.



ГОЛЛАР
* Ортда қолган турнинг 8та ўйинида умумий голлар сони 27тани ташкил этди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3,37тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоа ҳисобига 20та гол ёзилган.
* Қолган 7та тўпни эса меҳмонлар киритган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 5тани ташкил этди.
* Иккинчи таймда эса сермахсуллик бир неча баробарга ортди ва яна 22та гол қайд этилди.
* Энг кўп гол урган жамоа “Ёзёвон-Лочинлари” бўлди, 6та.
* Аксинча “Насаф-2” ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа бўлди.
* 2та дубл! Ушбу турда иккитадан гол урган футболчилар Дилшод Эминов (“Цементчи”) ва Музаффар Умурзоқов (“НБУ-Осиё”) бўлди. Эътиборга молик жиҳати шуки, уларнинг жамоалари ҳам мазкур турда ғалаба қозонди.
* Хет-трик! “Ёзёвон-Лочинлари” футболчиси Зоҳид Исмоилов 1-турда 3та гол урган ягона футболчига айланди.
* 3та пенальти! Достон Тошматов (“Зомин”) билан Музаффар Умурзоқов (“НБУ-Осиё”) аниқ амалга оширган бўлса, Худойберди Холиқов (“Насаф-2”)нинг зарбаси ноаниқ чиқди.
* Ушбу турда энг тезкор гол 12-дақиқада содир бўлди. “Хоразм” аъзоси Аброр Хусинов ушбу сонияларда “Оқ-тепа” дарвозасига тўп киритди.
* Аксинча турда энг сўнгги дақиқадаги гол 90+6-дақиқада юз берди. Арайк Бобоев ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада “Косонсой” дарвозасига тўп киритиб, сафарда “Обод”га уч очко келтирди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Бўлиб ўтган 8та ўйинда ҳакамлар нақд 40та ўйинчига сариқ карточка кўрсатди!
* Ҳар бир баҳсга ўртача 5тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбонларнинг 17 нафар футболчиси сариқ карточка билан жазоланган.
* Меҳмон клубларнинг эса 23та ўйинчиси сариқ билан сийланди.
* “НБУ-Осиё” – “Машъал-2” баҳси қўполликларга бой тарзда кечгани сариқ ва қизил карточкалар нисбатан кўп қайд этилганидан далолатдир. Бош ҳакам Игорь Гормашов шу куни жами 7та футболчини сариқ карточка билан 1 нафар ўйинчини эса қизил карточка билан сийлади.
* “Зомин”, “Пахтакор-2” ҳамда “Оқ-тепа” жамоасидан 1тадан футболчи сариқ карточка билан жазоланди. Бу борада улар бошқаларга намуна бўлди.  
* “Машъал-2” ва “Хотира-79” эса аксинча. Мубораклик футболчиларнинг 5тасига қизил карточка кўрсатилган. Уйчи жамоасининг эса 4та ўйинчисига сариқ ва 2та футболчисига қизил карточка кўрсатилди.
* 4та қизил карточка! С.Есибоев (“Насаф-2”), Ж.Абдужабборов, С.Абдуллаев (“Хотира-79”), К.Тожибоев (“Обод”), А.Исматов (“НБУ-Осиё”) ушбу турда ҳакамлар томонидан майдондан четлатилди. Энди мазкур футболчилар навбатдаги баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.   
* “Хотира-79” жамоаси 82-дақиқага келиб, майдонда 9 киши бўлиб қолди. Бу эса уларга қимматга тушди. “Зомин” эса пенальтидан тўп киритиб, мағлубиятдан қутилиб қолди.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
Ушбу турдаги ўйинларни бошқариб борган бош ҳакамларнинг олган энг юқори балли 8,3 бўлди. Р.Лутфулин, О.Тўйчибоевнинг иши 8,3 баллга муносиб кўрилди.
Тошкентда ўтган “Оқ-тепа” – “Хоразм” (1:2) баҳсини бошқарган Элёрт Турсуновга эса 7,3 балл қўйилди. Бухоролик ҳакамнинг баҳоси нисбатан энг пасти бўлди.

«УзДонгЖу» – «Орол» – 1:0.
Ҳакамлар: Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,3, С. Еремеев (Тошкент) – 8,3, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,3, А. Маражабов - 8
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

«Ёзёвон-Лочинлари» – «Насаф-2» – 6:0.
Ҳакамлар: Д. Мухторов (Тошкент) – 8,2, С. Нишонбоев (Тошкент) – 8,3, О. Умаров (Тошкент вилояти) – 8,3, Д. Қурчиев - 8
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

«Цементчи» – «Локомотив-БФК» – 4:1.
Ҳакамлар: Б. Юльчараев (Гулистон) – 8,0, Ф. Дўсматов (Гулистон) – 7,7, Т. Суюнов (Гулистон) – 8,8, Ш. Аъзамов - 9
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

«Хотира-79» – «Зомин» - 1:1.
Ҳакамлар: О. Туйчибоев (Тошкент) – 8,3, Ш. Миржалолов (Тошкент) – 8,1, З. Эркинов (Тошкент) – 8,0, М. Нехочин - 8
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

«Косонсой» – «Обод» – 1:2.
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,2, И. Абдулақов (Тошкент вилояти) – 8,3, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 8,0, Р. Одилов - 7
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

«НБУ-Осиё» – «Машъал-2» – 3:1.
Ҳакамлар: И. Гармашов (Тошкент – 8,2), Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,2, Э. Турсунов (Наманган) – 8,3, А. Эргашев - 9
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).

«Оқ-тепа» – «Хоразм» – 1:2.
Ҳакамлар: Э. Турсунов (Бухоро) – 7,3, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,0, Ш. Қаюмов (Жиззах) –7,8, С. Еремеев - 8
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

«Пахтакор-2» – «Ғиждувон» – 3:0.
Ҳакамлар: Н. Қосимов (Қарши) – 7,9, Д. Акмалов (Тошкент) – 8,0, С. Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,1, Н. Анфиногенов - 8
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).



ТОМОШАБИНЛАР ТАШРИФИ КИМДА ҚАНДАЙ?
* Турнинг 8та ўйинига жами 5276 нафар томошабин ташриф буюргани, учрашувлар қайдномасида ёзиб кўрсатилган.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 659тадан мухлис демакдир.
* Энг кўп ишқибоз Қувасойда кузатилди. “Цементчи” – “Локомотив-БФК” баҳсига 2058та мухлис қадам ранжида қилган.
* Аксинча “НБУ-Осиё” – “Машъал-2” учрашувига эса атига 53 нафар томошабин кирган.
   
«УзДонгЖу» – «Орол» – 1:0. 58 томошабин.
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Насаф-2» – 6:0. 2211 томошабин.
«Цементчи» – «Локомотив-БФК» – 4:1. 2058 томошабин.
«Хотира-79» – «Зомин» - 1:1. 546 томошабин.
«Косонсой» – «Обод» – 1:2. 230 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Машъал-2» – 3:1. 53 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Хоразм» – 1:2. 63 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Ғиждувон» – 3:0. 57 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ



Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика