UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  12 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  109 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Биринчи лига 18-тур якунлари. "Цементчи" биринчи давра ғолиби Янгиликлар

Биринчи лига 18-тур якунлари. "Цементчи" биринчи давра ғолиби

Кеча Ўзбекистон чемпионати биринчи лига 18-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Қуйида 18-тур статистикалари билан таништириб ўтамиз.


«Истиқлол» (Фарғона) – «Янгиер» (Янгиер) –4:0

«Андижон» (Андижон) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 2:2

«Насаф-2» (Қарши) - «Ғаллаорол» (Ғаллаорол) – 8:1

«Сурхон» (Термиз) – «Зомин» (Зомин) – 3:0

«Орол» (Нукус) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 3:0

«Хоразм» (Урганч) – «Хотира-79» (Уйчи) – 7:0

«Норин» (Хаққулобод) – «Уз-Донг-Жу» (Андижон) – 3:2

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Цементчи» (Қувасой) – 2:1


Турнинг муҳим воқеалари

-  Ушбу турда дарвозаларга жами 38та тўп киритилди. Шулардан 32таси мезбонлар ҳисобига ёзилган бўлса қолган 6таси меҳмон жамоа ҳисобига ёзилди.

-  Кечаги учрашувларда энг кўп гол «Насаф-2» - «Ғаллаорол» – 8:1, «Хоразм» – «Хотира-79» – 7:0 жамоалари ўртасидаги учрашувда кузатилди.

-  Дубл қайд этган футболчилар:Х. Шокиров (Истиқлол), И. Алижонов, М. Жониқулов (иккиси ҳғам “Насаф-2” жамоаси футболчиси), И. Сейтназаров (Орол), Т. Бекчанов (Хоразм).

-  Энг кўп сариқ карточга кўрсатилган ўйин: «Ёзёвон-Лочинлари» – «Цементчи» – 2:1 жамоалари ўртасидаги учрашувда кузатилди. Ушбу учрашувни бошқариб борган ҳакам 8та футболчини сариқ карточка билан сийлади.

-  ПФЛ тақдим этган қайдномага кўра энг кўп мухлис «Сурхон» – «Зомин»3:0 жамоалари ўртасидаги учрашувда кузатилди 2252томошабин.

-  Энг кам мухлис «Насаф-2» - «Ғаллаорол» – 8:1 жамоалари ўртасидаги учрашувда кузатилди 68томошабин.


Қизиқарли маълумотлар

-  Ушбу турда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилиб келаётган Қувасойнинг “Цементчи” клуби сафарда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шундай бўлсада қувасойликлар турнир жадвалида карвонбошиликни сақлаб қолди ва биринчи давра ғолиби бўлди. “Цементчи” айни дамда турнир жадвалида ўзини тақиб қилиб келаётган жамоадан 6 очкога олдинда бормоқда. Кеча бўлиб ўтган учрашувларда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Андижоннинг “Андижон” клубига янги мураббий келгандан бери кетма-кет 3та учрашувда дуранг натижа қайд этди. “Андижон” умуман мухлислар кутган ўйинни намойиш эта олмаябди. Бир қатор кутилмаган натижалар қайд этмоқда. Иккинчи даврада ушбу жамоанинг натижалари ижобий томонга ўзгаришини кутиб қоламиз.

-  Қаршининг “Насаф-2” клуби ўз ўйида Жиззахнинг “Ғаллаорол” жамоасини қабул қилди ва йирик 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳозирги кунга келиб биринчи лигада бундай йирик ҳисоблар қайд этилиши одатий ҳол бўлиб қолди. Чунки бундан аввалги турларда “Орол”, “Цементчи”, “Сурхон” жамоалари йирик ҳисобларда ғалаба қозонишган эди. Бу сафар йирик ҳисобда ғалаба қозониш “Насаф-2” ва “Хоразм” жамоалари зиммасига тушибди.

-  Бу турда олий тоифали олий лига ҳаками Рустам Бобомуродов “Андижон” – “НБУ-Осиё” ўртасидаги учрашувни бошқариб борди. Биринчи лиганинг ҳар бир турида олий лига ҳакамлари ишламоқда.


Стадионга мухлисларнинг ташрифи

-  Ушбу турда биринчи лига ўйинларини тўғридан-тўғри бевосита стадиондан туриб томоша қилиш учун жами 8212 ишқибоз ташриф буюрган.

-  «Сурхон» - 2252

-  «Орол» - 2234

-  «Ёзёвон-Л» - 1452

-  «Андижон» - 1251

-  «Хоразм» - 491

-  «Норин» - 312

-  «Истиқлол» - 152

-  «Насаф-2» - 68


Бу турда гол урган футболчилар


“Истиқлол” - Х. Шокиров2та, А. Қурбонов, Х. Мадаминов

«Андижон» - Ш. Жумабоев, А. Абдувохидов

«НБУ-Осиё» - О, Абдухоликов, С. Синдаров

“Насаф-2” - Алижонов 2та, Ш. Эркинов, О. Бозоров, Н. Иззатуллаев, Ш. Комилов, М. Жониқулов 2та

“Ғаллаорол” - Х. Давронов

“Сурхон” - А. Абдурахмонов 2та, Ф. Хайдаров

“Орол” - К. Ералиев, И. Сейтназаров 2та

“Хоразм” - Т. Бекчанов 2та, С. Матмуратов, О. Нурбоев, Т. Исмоилов, Р. Каримов, Д. Примбетов

“Норин” - Б. Муртазоев, Э. Акбаров, Э. Эргашев  

“УзДонгЖу” -О. Комилов, А. Қаюмов

“Ёзёвон-Л” - Б. Махтиралиев 2та

“Цементчи” - А. Юсупов


Ушбу турда сариқ карточка олган футболчилар


“Истиқлол” - Б. Аминжонов, Х. Мадаминов, А. Қурбонов, Х. Холиков

“Янгиер” – Турсунқулов

“Андижон” - С. Бекмуротов

“НБУ-Осиё” - С. Синдоров, О. Абдуғаниев, Б. Абдунабиев, С. Сафаров

“Насаф-2” - И. Алижонов

“Сурхон” - . Қурбонов, С. Аллаев

“Зомин” - Э. Каримов

“Орол” - М. Канназаров, Ш. Каримбаев

“Локомотив-БФК” - А. Беляков, Д. Расулов

“Хоразм” - Н. Собиров

“Норин” - А. Рахим-Зода

“УзДонгЖу” - Д. Фарходов

“Ёзёвон-Л” - У. Олимов, О. Махамажонов, Б. Махтиралиев, М. Қасимов, Д. Якубов, А. Ахмаджонов

“Цементчи” - А. Юсупов, О. Махмудов


18-турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди



Шу билан Ўзбекистон биринчилиги биринчи даврасига якун ясалди. Иккинчи даврага августь ойида старт берилади.


Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика