

Ўйиндаги иккала голни ҳам "Шўртан" ҳужумчиси Зафар Полвонов мезбонлар дарвозасига урди. Ҳужумчи ўтган турда ҳам "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилганди. Қизиғи Полвонов дастлабки даврада 11та ўйинда майдонга тушиб биронта гол ура олмаган эди. Иккинчи давранинг дастлабки икки турида ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўйган футболчи олий лигадаги умумий голлари сонини 47тага етказиб олди.



