UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  38 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  13 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  61 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  21 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон – Нигерия 2:3 ёхуд Хиросимадаги чемпионликдан бир йил ўтиб Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон – Нигерия 2:3 ёхуд Хиросимадаги чемпионликдан бир йил ўтиб

Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро майдондаги ягона расмий совринини 1994 йил Хиросимадаги Осиё ўйинларида қўлга киритганини яхши биласиз.

Ўшанда илк бор катта нуфузли турнирда қатнашган терма жамоамизни мураббийлар Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов шоҳсупа сари етаклай олганди. Бироқ, дебютдаги муваффақиятли натижадан маълум вақт ўтгач икки мутахассис бошқарув постини ўша пайтдаги футболимиз раҳбарларининг жамоага аралашуви сабаб тарк этишга мажбур бўлишганди. Бунга эса сабаблар бисёр. Аммо, ушбу истеъфо жамоа зарарига ишлаши табиий ҳол эди. Акрамовдан сўнг термани қабул қилиб олган Александр Иванков эса орада шунчаки бошқарувчи вазифасини бажарарди, холос. Унинг олдида аниқ мақсад ва бирон дастур бўлмаганди. 1995 йилнинг июнь ойида Малайзиядаги ўртоқлик мақомидаги «Мустақиллик Кубоги»да омадсиз қатнашган терма жамоамиз куз ойига келиб навбатдаги расмий учрашувда майдонга тушади. Бу Осиё ўйинларидан сўнг ўтказилиши кўзда тутилган навбатдаги учрашув ҳисобланарди. ОФК вакилларининг ёрдами билан жамоамиз ўша вақтда урфга айланган Афро-Осиё миллатлар кубогида жамоамиз қитъа номидан иштирок этади. Кичик турнирда Нигерия терма жамоасига қарши иккита ўйин бўлиб ўтди. Африка вакили таркибида Жорж Финди, Даниель Амокачи, Эммануэль Амунике каби кучли топ чемпионатларда ўйнайдиган футболчилар етарли даражада топиларди. Маҳорат бобида улар яққол устун эдилар. Шунинг учун мазкур беллашувда имкониятларимиз пасдек чамаланди. Лекин, бизникилар кимсан Осиё ўйинлари чемпиони саналарди.


Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бир йил олдигига қараганда нисбатан катта ўзгаришлар кўришимиз мумкин. Дарвозага чизиғига Юрий Шейкин эмас балки, Олег Беляков ва ёш Павел Бугало таклиф этилди. Бугалонинг терма либосидаги биринчи ўйини шу йилларга тўғри келган. Шунингдек Дилмурод Назаров, Акмал Ҳошимов, Андрей Захаров кабилар термадан таклиф олганди. Африка футболидан бехабар бўлган жамоамизни қандай услубда ўйнаши кўпчиликни қизиқтирарди.

Шу сабабли «Пахтакор» марказий стадионига шу куни 56000дан ошиқ томошабин ташриф буюрганди. Чунки, терма жамоа узоқ вақтдан сўнг яна пойтахтимиздаги тарихий ўйингоҳга қайтганди. Баҳснинг 7-дақиқасида Беляков меҳмонлар футболчиси, «Нант» клуби аъзоси Сиасианинг зарбасини қайтара олмайди ва дарвозасидан биринчи тўпни олиб чиқади - 0:1. Нигерия термасида жисмонан доим ҳар қандай даврда жисмонан бақувват бўлган футболчилар ҳаракат қилиб келган. Барибир, баҳс давомида тажриба ўз сўзини айтаётганди. Азамат Абдураимовнинг Осиё ўйинларида Жанубий Корея дарвозасига урган голи ҳали эсдан чиқиб улугурмагани учун ҳужумчидан барча мухлислар гол кутарди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида меҳмонлар навбатдаги голни уради, Виктор Икпебанинг кучли зарбаси дарвозамиз тўрини титратади - 0:2. Ўйинни ижобий натижа билан якунлаш учун қолган дақиқаларда футболчиларимиз мўъжиза кўрсатишлиги ёки лоақал дуранг қайд этишлиги талаб этиларди. Бунинг учун улар ўйинни ўз қўлларига олиши лозим эди.


76-дақиқага келиб рақиб ўз жарима майдончаси яқинида Азамат Абдураимовни қўполлик билан тўхтатиб қолади. Стандарт вазиятдан эса Миржалол Қосимов моҳирона фойдаланади ва орадаги фарқни қисқартиради - 1:2. Унинг зарбасини нигериялик посбон Аллой Агу қайтаришга ожизлик қилганди. Қосимовнинг киритган умид голига Нванкво Кану жавоб қайтаради - 1:3. Ушбу футболчи терма жамоага Нидерландиянинг «Аякс» клубидан жалб қилинган, ўз жамоасининг етакчиларидан эди. Мазкур жамоа 90-йилларда Европада қудратли ва гранд жамоалардан бири бўлган. Бизникилар эса бундай даражадги жамоа билан терма миқёсида илк бор тўқнаш келаётганди. Бунгача эса фақат «Витесс» ва НЕК клублари билан ўйнаганди.

Баҳсдаги ҳисоб аллақачон 1:3 кўринишига келганига қарамасдан футболчиларимиз умидсизликка тушишмайди. 84-дақиқада стандартлар устаси Миржалол Қосимовнинг бурчакдан узатиб берган тўпини ҳимоячимиз Андрей Фёдоров боши билан дарвозага йўллайди - 2:3. Уйда мағлубиятга учраган вакилларимиз Нигерия пойтахти Лагосдаги жавоб учрашувида жуда яхши ҳаракат қилиб ортга кичик 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтади. Якунда "энг яхши дарвозабон" деб иккинчи баҳсда муқаррар голлардан қутқариб қолган ва ўзини кўрсатган Павел Бугало эълон қилинди. Миржалол Қосимов "энг яхши ярим ҳимоячи" деб эътироф этилди.


Афро-Осиё кубоги.
Ўзбекистон - Нигерия 2:3
21.10.1995. «Пахтакор» марказий стадиони, 56200 томошабин.
Голлар:
Миржалол Қосимов 76, Андрей Фёдров 84 – Самсон Сиасиа 7, Виктор Ипкеба 67, Нванкво Кану 79.

Ўзбекистон: Олег Беляков, Андрей Захаров, Фарҳод Магометов, Андрей Фёдоров, Миржалол Қосимов, Геннадий Денисов (Дилмурод Назаров, 55), Илҳом Шарипов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Равшан Бозоров, 65), Сергей Лебедев (Шуҳрат Мақсудов, 75), Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов
Бош мураббий: Александр Иванков

Нигерия: Агу Алой; Эгуавон Августин; Ипае Васиу; Окафор Уче; Уэст Тарибо; Олисе Сандей; Орума Вилсон (Кану Нванку, 60); Адепожу Мутиу; Икпеба Виктор (Ожигве Карибе, 85); Сиасиа Самсон; Амокачи Даниель


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика