UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  1 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  12 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  4 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5 00:35Тони Кроос "Реал Мадрид"да қолади!  5 00:05Лотар Маттеус: "Байер" – дунёдаги энг кучли клуб. Улар менга эски "Барселона"ни эслатишяпти"  15

Бир клуб тарихи: "Roma – Amor" Янгиликлар

Бир клуб тарихи: "Roma – Amor"

"Championat.asia"да "Бир клуб тарихи" рукни давом этади.

Милоддан аввалги даврлар шукуҳини ифодаловчи ландшафтлар, гладиаторлар жанги, кўҳна “Колизей”, “Ла Сапиенца”, “Понтеон”, “Пяцца навона” ва “Вилла Боргезе” бу номлар нимани ёдингизга солмоқда? Агар саёҳат сабаб Италияга ташриф буюрсангиз, мамлакат бошкенти Рим сизни гўзаллиги ила ром айлаб, бир муддат тарих қарига улоқтиради ва залворли ўтмишини кўз-кўз қилади. Ҳаттоки, юксак дидли санъат ихлосмандлари ҳам Рим гўзаллиги босимига дош бера олмайдилар! Позитив туйғулар, такрорланмас инъикос ва тарихий виқор – буларнинг барчаси Римда мужассам. “Рома” футбол клуби эса шаҳарнинг фахр ва ғурури тимсолидир.


Апенин ярим ороли аҳолиси спортга, ҳусусан футболга умрларининг бир қисми сифатида қарашади. Ҳаттоки, ижтимоий ҳаётда ҳам улар учун футболнинг ўрни салмоқлидир. Статистик маълумотларга қараганда Италияда турмуш қуришлар ва оилавий ажримлар асосан ёз ойларига тўғри келар экан. Мутахассислар фикрича бунга асосий сабаб: мамлакатда футбол мавсуми тугаб, клублар таътилга чиқиб кетишганида, одамлар эътиборларини футболга эмас балки, шахсий ҳаётларига қаратган ҳолда, оилавий масалаларда бир тўхтамга келиб олишар экан. Бу шундан далолат беради-ки, италияликлар учун футбол ҳаётларининг ажралмас бўлаги ва мазмуни десак янглишмаган бўламиз. Рим шаҳри аҳолиси эса 92 йиллик тарихга эга “Рома” клуби муваффақиятлари билан яшашади. “Бўрилар”нинг ҳар бир ғалабасидан қувонишади, мағлубиятида қайғуришади. Энг асосийси жамоани турли вазиятларда ҳам ёлғизлатиб қўйишмайди. 2012 йилда “La Repubblica” рўзномасида эълон қилинган маълумотига кўра, Италия аҳолисининг 7,3% айнан “бўрилар”га тарафкашлик қилиши келтирилган. Мазкур мақоламиз орқали римликларнинг тарихига саёҳат қиламиз.



Клуб тарихи

1927 йил 7 июн санасида “Рома” клубига асос солинган. Жамоанинг шаклланишида биринчи президент Итало Фоскининг ҳиссаси катта бўлди. Клуб дастлабки мавсумларнинг ўзидаёқ рақибларига ўзига ҳос “совға”лар тайёрлай олишди. А серияда ўша йиллари рақобат жуда кучли бўлган. “Ювентус”, “Торино” ва “Женоа” сингари клублар “Скудетто” учун курашда рақибларини аяб ўтиришмас эди. “Бўрилар” ташкил топганларига бир йил тўлиши хамоноқ ички чемпионатда бронза медалларига эга чиқишди. Мазкур ғалабада жамоа бош мураббийи англиялик Уильям Гарбаттнинг чизгилари сезиларли бўлди. 1930 йилда эса италиялик Гвидо Баккани бошчилигида кумуш медаллар қўлга киритилди. Шундан сўнг, “бўрилар” бошқарувига келган Френсис Бёрджесс, Йонар Баар, Лайош Ковач, Луиджи Барбезино ва Гвидо Ара сингари мутахассислар жамоа билан мазмунли ўйинлар намойиш қила олган бўлишига қарамасдан, “Скудетто” масаласини ҳал қила олишмади. Фақатгина, Эдгар Баццини президентлиги даврида клубга бошқарувига тайинланган венгриялик Алфред Шеффер 1942 йилда римликларга тарихий чемпионликни туҳфа қила олди. Шундан сўнг,
А сериядаги кучли рақобат туфайли “бўрилар” бир нечта мавсумларда ютуқлардан четда юришига тўғри келди ва фақатгина кумуш ва бронза медаллари билан чекланишди ҳамда кубок финалларида мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлишди. Ҳаттоки, клуб қуйи лигаларга тушиб кетганини ҳам қўшимча қилиш ўринли. 1952 йил Жузеппе Виани “бўрилар”ни яна B серия чемпионлигини қўлга киритиб, жамоани кучлилар қаторига қайтаришга эришган. Шунингдек, клуб 1961 йилги мавсумга келиб халқаро майдонлардаги биринчи совринини қўлга киритди. Ярмаркалар кубоги финалида “Бирмингем Сити” клубини иккита тўп фарқи билан мағлуб эта олишди ва клубнинг ҳозирги кунга қадар ягона бўлиб қолаётган халқаро ғалабасини расмийлаштиришди. Римликлар 1964 йилга келиб испаниялик мутахассис Луис Миро бошчилигида биринчи марта мамлакат кубогини қўлга киритишди. Мазкур ғалабада клубнинг ўша пайтдаги машхур футболчиси Жакамо Лозининг меҳнати катта бўлди. Умуман олганда клуб ХХ асрнинг иккинчи ярми, 70 йилларида А сериянинг ўртамиёна жамоалари қаторида юришди. Баъзи мавсумларда бронза медалларига эга чиқишган бўлсаларда, кубок финалидаги мағлубиятлар ва халқаро майдонлардаги муваффақиясизликлар “бўрилар”нинг ташриф қоғозига айланиб қолган эди.

1927 йил. Қалдирғоч “бўрилар”


Узоқ кутилган чемпионлик


“Рома” 1980 йилларга келиб қайта “уйғонди” ва бир неча бор клуб музейини совринлар билан безашди. Жумладан, 40 йиллик танаффусдан кейин яна 1983 йилги мавсумда швециялик Нилс Лидхолм бошчилигида “Скудетто”ни қўлга киритишди ва кетма-кет Италия кубогига ҳам эга чиқа олишди (1980,1981,1984 ва 1986 йилларда). 1984 йилда машхур Свен-Ёран Эрикссон бошчилигида ЕЧЛ финалига қадар бўлган мардонавор йўл босиб ўтилди. Чемпионат финишидаги рақиб эса “Ливерпуль” эди. Швециялик рефери Эрик Фредрикссоннинг ҳуштаги янграши билан дахшатли жанг бошланди. Биринчи бўлиб ҳисобни “мерсисайдликлар”нинг қанот ҳимоячиси Фил Нил очди ва инглизларни ўйинда олдинга олиб чиқди. Тайм охирида римликларнинг форварди Роберто Пруццо ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан ниҳоя топди ва қўшимча бўлимларда ҳам мувозанат бузилмади. Лотореялар баҳсидаги ютуқ Жо Феган бошқарувидаги ливерпулликларга чиқди. Шундай қилиб, “бўрилар” бугунги кунгача ягона бўлиб қолаётган ЕЧЛ финал беллашувида имкониятни бой беришди. Оттавио Бьянки бош мураббийлик даврида клубда бир мунча ўзгаришлар бўлди. Жумладан, Италия кубогида зафар қучилди ва суперкубок финалига чиқишди ҳамда УЕФА кубоги финалига қадар етиб боришди. Аммо, иккинчи йирик турнир финалида ҳам мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлишди. УЕФА кубогининг 1991 йил мавсумидаги финал баҳсида А сериядаги азалий рақиблари Миланнинг “Интер” клубига икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой беришди ва якунда кумуш медаллар билан кифояланишди.

1980 йилги юлдузли таркиб


Кетма-кет мураббийлар алмашинуви


Янги асрнинг ибтидоси “бўрилар”га анча омадли келди бош мураббий Фабио Капеллонинг қаътияти ва узоқни кўра олиши натижасида жамоа бир нечта совринларга эга чиқишди. Қолаверса, узоқ кутилган чемпионлик (2000 йилда) ва биринчи бор суперкубокдаги ғалабага (2001 йилда) эришилди. Дон Фабио клубни тарк этган сўнг, унинг ўрнига келган Чезаре Пранделли, Руди Фёллер, Бруно Конти ва Луиджи Дельньери сингари мутахассислар даврида айтарли ютуқлар қўлга киритилмади. 2005 йилда Лучано Спалетти бош мураббийлигида ўтган тўрт мавсум давомида клуб Италия кубоги (2007,2008 йилларда) ва суперкубоги (2007 йилда) қўлга киритилди ва А Серияда кумуш медалларига эга чиқилди. Шу билан бирга, орта қолган сўнгги ўн йил давомида “бўрилар”га устозлик қилган Винченцо Монтелла, Луис Энрике, Зденек Земан, Аурелио Андреацолли, Руди Гарсия, Эусебио Ди Франческо ва Клаудио Раньери каби мураббийлар ҳам жамоани ғолиблик сари етаклаб бора олишмади. Бугунги кунда римликлар бошқарув “рул”ида португалиялик Паулу Фонсека фаолият олиб бормоқда. “Рома” айни вақтда А Серия баҳсларида 13 тур натижаларига кўра, 25 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалининг бешинчи поғонасидан жой олган.

Дон Фабио


Клубнинг эришган натижалари:


Италия чемпиони: (3 марта).
1942, 1983 ва 2001 йиллардаги масумларда.
Италия кубоги соҳиби: (9 марта).
1964, 1969, 1980, 1981, 1984, 1986, 1991, 2007, 2008 йиллардаги мавсумларда.
Италия суперкубоги соҳиби: (2 марта).
2001 ва 2007 йиллардаги мавсумларда.
Ярмаркалар кубоги ғолиби: (1 марта)
1961 йилги мавсумда.


Derby della Capitale ёҳуд Рим дербиси

Футбол мухлислари тарихда жуда кўп дербиларга гувоҳ бўлишган. Бир шаҳарнинг икки жамоаси ўзаро ҳисоб-китоб қилган учрашувларда одатда мухлислар ўртасида “интирга” кучаяди. Ҳамма фанатлар ҳам ўз суюклиларининг ғалабасига илхақ бўлиши турган гап. Дунёда шундай дербилар борки, якуни “қонли” тугаши билан “машҳур”. Жумладан, Истамбул, Қохира ва София дербилари ҳар доим агрессив руҳда бўлиб ўтиши ва дунё ОАВ нинг диққат марказида бўлиши барчамизга аён.

Derby della Capitale - Рим шаҳрининг икки жамоаси “Рома” ва “Лацио” ўртасида бўлиб ўтадиган дерби ҳудди шундай ном олган. Мазкур икки клуб фанатлари ҳар доим ҳам яхши чиқишавермайдилар ва бир-бирларига “душман кўзи” ила боқишади. Энг ёмони эса икки клуб ҳам уй учрашувларини битта ўйингоҳда ўтказишади. “Рома” клуби мухлислари ўртасида “Curva sud” гуруҳи шаклланган бўлиб, мазкур “жамоа” ўзининг ўта шавқатсизлиги ва агрессивлиги билан мамлакатда ном қозонган. Дербининг биринчи баҳси 1929 йил 8 декабрь санасида бўлиб ўтган ва унда “бўрилар”нинг қўли баланд келган. Умумий ҳисобдаги дербиларда жамоалар 181 бора тўқнаш келишган. 66 та ўйинда “Рома” ғалаба қозонган бўлса, 51 та баҳсда “Лацио”нинг қўли баланд келган ва 64 та беллашувда Рим клублари муроса йўлини танлашган. “Бўрилар” ҳамшаҳарлари дарвозасига 222 та тўп киритган ҳолда, ўз мудофааларидан 178 гол ўтказиб юборишган.



Франческо - Bimbo d’Oro!

“Сизнинг вақтингиз чекланган, уни ўзга ҳаётни яшаб сарф қилманг”. Стив Джобснинг мазкур сўзлари Франческо Тоттининг фаолияти билан уйқаш. Ҳар биримизда биз қандай ҳаёт кечиришимиз ва нима қилишимиз кераклиги ҳақида ўз тасаввуримиз бор. Ушбу иқтибос бизда биттагина қисқа ҳаётимиз борлиги, шу боис вақтимизни бошқа одамларга ўхшаб сарфламаслигимиз кераклигини тушунтирмоқда. Биз ўз ҳаётимизни топишимиз ва бизни бахтли қиладиган машғулотлар билан банд бўлишимиз керак. Дарҳақиқат, Франческо бутун фаолияти давомида севимли машғулоти билан банд бўлди. Ҳаётини фақат Римда деб билди. Футболни ва “Рома”ни севди уни ардоқлади! Ҳар қандай вазиятда ҳам “бўрилар” учун содиқ бўлди. Садоқат нақадар олий туйғу эканлигини барчага кўрсатди ва бу билан фахранмади, ҳатто. Тотти клуб сафида ўтказган 25 мавсуми давомида 786 та ўйинга майдонга тушди ва 307 та тўп киритишга эришди ҳамда 18 мавсумда жамоасини сардор сифатида майдонга бошлади. Фаолияти давомида жаҳон чемпиони, А серия ғолиби, мамлакат кубоги ва суперкубоги ғолиби, мавсум тўпурари, йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлди ва яна бир нечта титулларни қўлга киритди. Фақатгина, битта армони бор эди – ЕЧЛ ғолиблиги. Франческо “шалпангқулоқ” кубокни фақат “Рома” сардорлигида кўтаришни хоҳлади ва шунга интилди. Ҳаттоки, бир неча бор гранд клублардан келган “совчи”ларни қайтариб юборди, олмашумул суммалардаги шартномаларга учмади. Фақат “Рома” учун яшади ва ҳаётини мазмунини Римда кўрди. Футбол шунчаки ўйин эмаслигини, унда садоқат ҳамда вафо каби тўйғулар ҳам борлигини Франческонинг фаолиятида кўриш мумкин.

“Тилла бола” - Bimbo d’Oro


Римдаги бир ўйин ҳақида


Европа чемпионлар лигаси 2017/18 йилги мавсуми чорак финал ўйини римликлар “Барселона” клубига қаршилигини синдиришларига тўғри келди. Дастлабки баҳсда каталонияликлар Де Росси ва Маноласнинг автоголлари ҳамда Пике ва Суарес томонидан урилган голлар эвазига ғалаба қозонишди. Ҳужумчи Эдин Жеко киритган гол “Бўрилар”нинг мухлисларига юпанч вазифасини ўтаб берди. Жавоб учрашувидан олдин барча мутахассис ва мухлислар сўзсиз “Барса”нинг ғалабасини таҳмин қилишиди. 2018 йил 10 апрель санасидаги иккинчи беллашувда рақиблар “Стадио Олимпико”да саф тортишди. Ўйингоҳдаги 56 580 томошабинлар ва зангори экран қаршисидаги миллионлаб инсонлар ҳақиқий драмматикани гувоҳига айланишди. Римликларга учта тўп фарқи билан ғалаба қозониш талаб этилар эди. Тақдирнинг ҳазилини қарангки, биринчи беллашувда “бўрилар” сафида ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйган футболчилар Де Росси ва Манолас “Камп ноу”даги алами хунини ортиғи билан олишди. Ўйининг 6 дақиқасида дастлабки учрашувда “Рома”нинг ягона жавоб тўпини киритган Эдин Жеко ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 58 дақиқасига келиб Де Росси пеналтидан орадаги тафовутни иккитага оширди. Беллашув тугашига 8 дақиқа қолганида эса Манолас томонидан урилган гол барчани карахт аҳволга солиб қўйди. Бош ҳакам Клеман Тюрпеннинг ўйинни якунловчи ҳуштаги янграши эса Месси бошчилигидаги каталонияликларни биринчи рейс билан Рим-Барселона ҳаво йўлларида парвоз қилувчи самалёт бортига кузатиб қўйди. Мазкур тасаввур қилиб бўлмас натижа қайд этилиши “Рома” клуби мухлисларини қувонч кўз ёшларига сабаб бўлди. Барча римликлар ақлдан озаёзишди ва ўйин якунланиши билан клубнинг расмий Twitter саҳифасида қуйдагича ғалаба постини қолдиришди - “DAJEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEeifefefbejfwjofnwjfnwjfbrufbwfubwrufbewfuewbewbfwejfwjlfjfwfjlwfjbfjwfbwjfbwjofwjfnewjofnewjofnwjfnweAHHHHHHHHHHHHHHHHHHHHH!!!!!!!!!!!!!”

Ўша машҳур пост


Ҳаммаси “Рома” ҳақида:
Клуб президенти:
Жеймс Палотта.
Клуб ҳомийси: Nike, Qatar Airways.
Клуб тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчи:
Франческо Тотти. 786 та ўйин (1992-2017 йилларда).
Клуб тарихидаги энг кўп гол урган футболчи:
Франческо Тотти. 307 та гол (1992-2017 йилларда).
Клубни энг кўп бошқарган президент:
Франко Сенси. (1993-2008 йилларда)
Клубни энг кўп бошқарган мураббийлар:
Эленио Эррера. (1968-1973 йилларда)
Фабио Капелло. (1999-2004 йилларда)
Клубда энг кўп сардорлик қилган футболчи:
Франческо Тотти. (1999-2017 йилларда).

“Бўрилар”нинг голедори “Батигол”


Кўпчилик Рим сўзида муҳаббат яширинган дейишади. Чунки, шаҳар номини тескари ўқилиши италияликлар тилида севги маъносини беради.

Рим – муҳаббат демакдир! Қалбларни ларзага келтирувчи дунёдаги энг нозик туйғуни ўз бағрига беркитган фусункор шаҳарнинг бош жамоаси “Рома” ҳақида ёзганларим ҳозирча шулар. Агар футбол аталмиш ўйин жозибасидан лаззат олишни хоҳласангиз – Италия футболи сизга мунтазир! Жиддий рақобат, сониялар қадри, муросасизлик ва албатта ҳаммамиз билган катеначчо... Ҳақиқий футбол кўрмоқчимисиз унда – “бузоқлар мамлакати”га марҳабо!

P.S: Мақоладаги статистик маълумотлар хорижий сайтлардан олинган фактлар асосида тайёрланган. Саҳифадаги матнлар эса мақола муаллифининг шахсий имҳоси.

Эътиборингиз учун раҳмат
Фарруҳ Дониёров

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика