Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади

Sherzod Nurmatov
30 июн 2025
Англиялик ҳужумчи Тэмми Абраҳам "Рома"дан Туркиянинг "Бешиктош" клубига ўтиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди.

"Бешиктош" у учун 20 миллион евро тўлайди. Ҳужумчи жамоага ўтишга рози бўлди ва шартнома имзолашга тайёр.

Абрахам "Рома"га тегишли, аммо 2024/25 йилги мавсумни "Милан"да ўтказган. Ҳужумчи 28 ўйинда 3 та гол уришга муваффақ бўлди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano