UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  15 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3

Биласизми? "Пахтакор" Франция клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этган Янгиликлар

Биласизми? "Пахтакор" Франция клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этган

1966 йил "Пахтакор" халқаро ўртоқлик учрашувида Франциянинг "Тулуза" жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Ўшанда "Тулуза" мавсумга тайёргарликнинг охирги босқичида "Пахтакор" билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушган. Бир мавсум аввал жамоа Франция чемпионатида 4-ўринни эгаллаб, Еврокубокларга йўлланма олганди. 7 август куни Тошкентда ўтказилган беллашувда Дорсини, Бернар ва Ле Юро каби ижрочиларга эга бўлган жамоанинг жиддий қаршилик қилиши кутилганди. Бир неча футболчилар Франция терма жамоасига номзод саналар, Монин эса Парагвайдан бўлиб, Жанубий Американинг етакчи клубларидан бири "Фламенго"дан француз клубига келиб қўшилганди. Қолаверса, ўша йили март ойида "Тулуза" ўртоқлик учрашувида Москванинг "Спартак" клубини 2:0 ҳисобида доғда қолдирганди.

Ўйинни ҳужумкор тарзда бошлаган "Пахтакор" рақибни кескин ҳужумлари билан довдиратиб қўяди. Тез орада Биродар Абдураимов ва Баҳодир Иброҳимов ижросидаги ҳужумни Абдураимов аниқ зарбаси билан голга айлантирди. 21-дақиқада Мақсуд Шариповдан тўпни қабул қилиб олган Абдураимов дублини нишонлайди. "Тулуза" эса ўйин охиригача ўзига келишга улгурмайди. Иккинчи бўлимда Абдураимов хет-трикка эришган бўлса, Геннадий Красницкий ва Баҳодир Иброҳимов ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўяди. Шу тариқа афсонавий мураббий Михаил Якушин қўл остида "Пахтакор" ўз тарихидаги энг ажойиб ғалабалардан бирини қайд этади.

"ПАХТАКОР" - "ТУЛУЗА" - 5:0 (2:0)
1966 йил 7 август. "Пахтакор" стадиони.
"Пахтакор":
Юрий Пшеничников, Ривал Зокиров, Владимир Штерн, Виктор Науменко, Виталий Суюнов, Вячеслав Солохо, Мақсуд Шарипов, Аҳрол Иноятов, Баҳодир Иброҳимов, Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов.
"Тулуза": Жюспен, Мутон, Бад, Монин, Редэн, Бернар, Сухан, Дорсини, Брек (Лудон), Брюнетон, Ле Юро.
Голлар: Абдураимов 14, 21, 68, Красницкий 82, Иброҳимов 88.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика