Бикмаев "Пахтакор" билан ўйинда майдонга тушмайди

Narzulla Saydullayev
14 сен 2018, 21:07
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захира ўриндиғида ўтирган Марат Бикмаев бош ҳакам Владислав Цейтлин томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди. Шу тариқа, ҳужумчи "Локомотив" клубининг навбатдаги ўйинида майдонга тушмайди. 

"Темирйўлчилар" кейинги учрашувни Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида "Пахтакор"га қарши ўтказишади. Мазкур баҳс 18 сентябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›