Бэйл “Реал”да ким гольфни ёмон ўйнашини айтди

Eldor Akmurzayev
2 май 2020
Мадридликлар вингери Гарет Бэйл жамоадаги энг ёмон гольфчи Лука Модричлигини ошкор қилди.

“Энг ёмон гольфчи? Юз фоиз Лука Модрич. Меҳмонхонада қолгандик. Зерикиб ўтирардик, у ерда эса гольф майдони ҳамда машғулот майдончаси бор эди. Модричга: “Боришни хоҳламайсанми?”, дедим.

У қўлига клюшкани олди, уни қандай ушлашни ҳам билмасди. Кейин эса клюшка билан ерга зарба берди. 20 уринишдан у фақатгина бир марта тўпга тегина олди ва кейин таслим бўлди. Эртасига эса у пастга тушди ва бели қаттиқ оғриётганини айтди”, дейди Бэйл.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Yahoo Sport