“Бетис” уч йилдан буён “Сантьяго Бернабеуда” гол ўтказмаяпти

3 ноя 2019, 08:05
Ла Лиганинг 12-турида “Реал” ўз майдонида “Бетис” (0:0) билан нурсиз дурангга имзо чекди.

Ўтган мавсумда қироллик клуби ўз майдонида “Бетис”га (0:2) имкониятни бой берган бўлса, 2017/18 йилги мавсумда ҳам “Бетис” дарвозасини ишғол эта олмаганди -0:1.

Шу тариқа “Бетис” Ла Лига тарихида илк марта “Сантьяго Бернабеу”да қаторасига уч мавсумдан буён гол ўтказмаётган ягона клубга айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Jose