

"Бернли" "Боруссия"дан ҳимоячи Кулибали Сумоляни ижарага олиш бўйича келишувга эришди.
Маълумотга қараганда, келишув 15 млн фунт эвазига сотиб олиш мажбурияти билан 1 йиллик ижара кўринишида имзоланади.
19 ёшли француз ўтган мавсум "арилар" сафида Бундеслига ва Чемпионлар Лигасида 1 тадан ўйинда иштирок этди. Шунингдек, "Боруссия-2" сафида Учинчи лигада 16 та учрашувда майдонга тушган.



