UZ

Сўнгги янгиликлар

03:19Эрон Про лигаси. "Трактор" ўз уйида ғалабага эришди, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 03:10А Серия. "Ювентус" "Кальяри"ни, "Милан" "Лацио"ни мағлуб этди  2 03:03Саудия Арабистони Қирол кубоги. "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:00АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Фулхэм"га мағлуб бўлди  2 02:57Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида Серлотнинг дубли эвазига "Реал Овьедо"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:01Бундеслига. "Бавария" қийинчилик билан "Санкт-Паули"ни мағлуб этди, "Боруссия" эса меҳмонда "Байер"ни мағлуб этди  0 00:56Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Эронни CAFA мусобақасида мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 00:45Суперлига. "Қизилқум" - "Шўртан" 3:3   0 00:07Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!  57 23:35Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" 1:1  0 23:14Лига 1. "Монако" ўз уйида ПСЖни мағлуб этди  9 22:24Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"да "Алавес"ни мағлуб этди  49 22:05АПЛ. "Манчестер Сити" 90+1 дақиқада Фоден томонидан урилган гол эвазига "Лидс"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  18 21:49Акмал Рустамов: "Келаси йил кучлилар орасида бўлишни хоҳлаймиз"  1 21:19Асрор Алиқулов: "Шўртан" Суперлига даражасидаги жамоа, келаси йил яна қайтишимиз керак"  2

Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди” Янгиликлар

Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди”

Болгариялик собиқ форвард Димитар Бербатов “Реал” сардори Серхио Рамосга маслаҳат берди.

“Серхио Рамоснинг келажаги борасида кўплаб тахминлар билдирилмоқда. У клуб билан ҳали ҳам янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Рамос 34 ёшда ва балки шу туфайли улар бир тўхтамга келолмаётгандир. Клуб бир йиллик, Рамос эса икки йиллик шартномани хоҳламоқда.

Ишончим комилки, агар Рамос “Манчестер Юнайтед”дек клубга ўтишни истаса, бу ўзи учун яхши бўлар эди. У зўр формада, ҳали ҳам жаҳон даражасидаги ҳимоячи ҳисобланади ва фикримча, юқори савияда ўйнашда давом этишни истайди. 36 ёшли Тьяго Силва АПЛга ўтиш ҳеч қачон кеч эмаслигини исботлади ва ҳозирча бразилияликда барчаси ижобий кечмоқда. Бироқ, мен Рамосни “Реал” ўйинчиси сифатида кўрмоқдаман ва клуб у билан келишиб олади деб ўйлайман. Агар у кетса, бундан ҳайрон бўламан, аммо бу юз берса, мазкур ҳимоячи кўплаб клублар кўз остидалигига аминман”, дейди Бербатов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика