

Яқинда, «Реал» хужумчиси Карим Бензема, клуб устози Зайниддин Зидан ҳамда ярим ҳимоячи Иско ўғрилардан жабр кўрганди.
Энди эса мадридликларнинг яна бир аъзоси Лукас Вазкеснинг хонадонига жиноятчилар бостириб кириб, у ерда бўлган қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган.
27 ёшли ҳужумчи бу вақтда оиласи билан Балеар оролларида (Испания) ҳордиқ чиқараётган эди.
Қайд этиш жоизки, жорий йилда Хорди Альба, Кевин-Принс Боатенг, Хоакин, Жерар Пике, Эсекиэль Гарай, Жоффре Кондогбиа, Альваро Мората каби ЛаЛига футболчиларнинг уйига ҳам ўғрилар ҳужум қилишганди.



