
Олдинроқ, футболчининг собиқ агенти Лео Д'Соуза судга мурожаат қилиб, Бенземанинг қариндошлари уни ўғирлашга уринганини хабар берган эди. Миш-мишларга кўра, Карим ва агент ўртасида 50 минг евролик муаммо бор.
"Бу дунёга нима бўлди? #Етар #Дамолишгаимконберинг" - дейди футболчи "Твиттер" орқали.
Олдинроқ, Бензема франциялик Матьё Вальбуэнани шантаж қилишда айбланган эди. Айнан шу воқеа туфайли Карим Франция терма жамоасидан четлатилган.