Бензема мураббий билан келишмовчилик туфайли "Ал Иттиҳод" машғулотларини ўтказиб юборди

Sherzod Nurmatov
24 авг 2023, 14:11
"Ал Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема жамоанинг сўнгги машғулотида кўриниш бермади.

Бу ҳақда "Asharq Al-Aswat" хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, 35 ёшли франциялик футболчи бош мураббий Нуну Эшпириту Санту билан келишмовчиликка борди. Маълумотларга қараганда, мутахассис раҳбариятдан юлдуз форвард билан шартнома имзолашни сўрамаган.

Бензема шу ёзда "Ал Иттиҳод"га ўтди. У 2 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Asharq Al-Aswat