UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  4 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  1 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  116 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4

Бензема бир неча йилдан бери қўлида боғич билан ўйнайди. Сабабини биласизми?! Янгиликлар

Бензема бир неча йилдан бери қўлида боғич билан ўйнайди. Сабабини биласизми?!

Келинг, бугун Карим нима учун қўлини боғлаб олиши ҳақида гаплашамиз.

Айни дамда Карим Бензема дунёнинг энг яхши футболчиси. Обрўли нашрлар "Олтин тўп" учун овоз бериш жараёнида французга биринчи ўринни беришмоқда. Ҳа, унинг самарадорлиги шунчаки ажойиб. Лекин Бенземанинг анча вақтдан бери кўпчилик кўникиб улгурган ўзига хос бир жиҳати бор. У бир неча йилдан буён қўлига боғич боғлаб майдонга тушади, бироқ ҳамма ҳам бунинг сабабини билмайди.

Россиялик журналист Николай Егоричев "championat.asia" учун махсус шу масалани ўрганиб чиқди. Олдиндан айтиб қўяйлик, бунинг бир неча сабаблари бор!


Барчаси нимадан бошланган?

2019 йилнинг январь ойида Карим Бензема "Бетис" ҳимоячиси Марк Бартрага урилиб кетиб, қўли билан ёмон йиқилиб тушади. Бунинг натижасида, французнинг ўнг жимжилоғи шикастланади ва ўйинни давом эттира олмаслигини билдиради. "Реал"нинг ўша пайтдаги устози Сантьяго Солари учрашувдан сўнг Бензема бармоғини синдириб олганини тасдиқлайди. Бироқ орадан олти кун ўтиб, Карим "Севилья"га қарши баҳсда майдонга тушади.



Ўшанда франциялик ҳужумчи фақатгина Испания Кубоги доирасидаги "Леганес"га қарши ўйинни ўтказиб юборган.

"Карим оғриққа қарамай, характер кўрсатиб, жамоаси манфаатини устун қўйди. Операция куни ҳали белгиланмади, бу ҳақида кейинроқ қарор қабул қилинади", — деган эди Солари.

Бенземанинг ўзи эса шундай фикр билдирган:

"Аввалига бармоғимга тош билан зарба беришгандек бўлди, кейин — худди уни кесиб ташлашгандек".


Нега Бензема операция қилдирмайди?

Бенземанинг жимжилоғи синди. "Реал"ни эса олдинда қийин баҳслар кутиб турарди: Испания Кубогида "Барселона", чемпионатда "Атлетико" ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида "Аякс". Шу туфайли Карим операцияни кейинроққа қолдирди.

Ўшандан буён Бензема қўлидаги ҳимоя тасмаси билан ҳаракатланади. Ҳар учрашув бошланишидан аввал форварднинг синган бармоғига махсус ҳимоя шинаси қўйилади ва бинт билан боғланади. Жимжилоқни номсиз бармоққа маҳкам бирлаштириб қўйишади. Ҳар гал бунга 20 дақиқа сарфланади, шина ва бандажнинг нархи — тахминан 40 евро. Бензема операциядан қочишга уринди ва шифокорлар билан маслаҳатлашди. Улар эса буни бошқа йўл билан даволашнинг иложи йўқлигини таъкидлашди. Бироқ Карим ҳамон операцияга рози эмас — жарроҳлик амалиёти сабаб футболчи икки ойга сафдан чиқиши мумкин. 2019/2020 йилги мавсум Бензема жамоага зарар етказмасдан операция қилдириши мумкин эди, чунки ўшанда коронавирус туфайли барча мусобақалар тўхтатилган эди. Бироқ Карим буни амалга оширмади. Афтидан, шундай юришга ўрганиб қолган шекилли...



Баъзилар, французнинг боғичи унга омад келтиради деб ҳисоблашади. Эҳтимол, бу фикр ҳам қайсидир маънода тўғридир?! Ахир ўша воқеадан сўнг Каримнинг ёшига қарамай, унинг самарадорлиги борган сари ошмоқда...


2017/2018 йилги мавсум: 47 ўйин, 12 гол, 11 ассист;
2018/2019 йилги мавсум*: 53 ўйин, 30 гол, 11 ассист;
2019/2020 йилги мавсум: 48 ўйин, 27 гол, 11 ассист;
2020/2021 йилги мавсум: 46 ўйин, 30 гол, 9 ассист;
2021/2022 йилги мавсум*: 41 ўйин, 41 гол, 13 ассист.

*2018/2019 йилги мавсумда Карим Бенземанинг бармоғи синган. 2021/2022 ҳали тугамади...


Карим — боғич билан ўйнаётган биринчи футболчи эмас

Боғич Карим Бенземанинг "фишка"сига айланди. Қизиғи шундаки, ўз даврида Жейми Варди шунга ўхшаш боғич тақиб юрган — 2015 йил сентябрда "Астон Вилла"га қарши баҳсда билаги синади. Ҳозир "Лестер" форварди ҳеч қандай боғич тақмайди.



Аммо Луис Суарес ҳам худди Бенземадек сабаб билан қўлига боғич боғлайди, шекилли. "Ливерпуль" сафидаги учрашувлардан бирида билак суяги дарз кетади. Шундан кейин қўлидагини қолдириб, ўйнашда давом этади.



"Биз, футболчилар, жуда иримчимиз", — тушунтиради Суарес.


Николай Егоричев "championat.asia" учун махсус

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика