

"Кристал Пэлас" клуби ҳужумчиси Кристиан Бентеке январда жамоани тарк этмоқчи. 28 ёшли бельгиялик ўз олдига каттароқ мақсадларни қўйган, кучлироқ клублардан бирига ўтиб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда.
Маълумотларга қараганда, унинг кетишига Евро-2020 мусобақасида иштирок этолмай қолиш қўрқуви сабаб бўлмоқда. Чунки ҳужумчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги ўйинларнинг 10 тасида иштирок этди, аммо улардан бирортасини якунига етказиб қўёлмади. Унинг ҳисобида ҳозирча битта сариқ карточка бор.



