

“Ливерпуль” бу Салаҳ, Фирмино ва Мане дегани эмас. Уларнинг ҳар бир футболчиси рақибга жиддий ташвиш туғдира олади. Уларда темп, энергия ҳам бор, фақат Салаҳ эмас. Шу боис биз уларнинг барча футболчисини назоратда ушлашимиз лозим.
“Ливерпуль” қарши ҳужумда ўта самарали ҳаракат қилади ва уларга қарши эҳтиёткорликни унутмаслик керак. “Манчестер Юнайтед” устидан қозонилган ғалабадан кейинги ғолиблик руҳи бизга бу ўйинда ҳам ёрдам бериши лозим”, дея Бенитеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports нашри.



