“Бенфика” устози Жеррардни “Челси” афсонаси деб атади
25 ноя 2020 20:15
Янгиликлар
“Бенфика” устози Жеррардни “Челси” афсонаси деб атади
Европа Лигаси 4-тури доирасида эртага ўтказиладиган “Рейнжерс” – “Бенфика” баҳси олдидан меҳмонлар устози Жорже Жезуш матбуот анжуманида хатога йўл қўйди.
“Жеррард – жаҳон футболи ва айниқса “Челси”нинг афсонаси ҳисобланади”, деган Жезуш.
Маълумот ўрнида, “Рейнжерс” устози Стивен Жеррард 1998-2015 йиллар давомида “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган. 2016 йил эса “Лос-Анджелес Гэлакси” сафида футболчилик фаолиятини якунлаганди.
Ижтимоий тармоқларда мухлислар Жеррарднинг 2013/14 йилги мавсум "Челси"га қарши ўйинда йўл қўйган хатосини эслашди, бу эса якунда мерсисайдликлар учун АПЛ чемпионлиги бой берилиши билан тугаганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Фикрлар