Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Азарни "Реал"га ўтишини истайди
Aziz Tukhtamuradov
23 окт 2015, 21:13
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс Эден Азарга "Челси"дан кетиб "Реал"га ўтишни маслаҳат бермоқда.
Маълумотларга қараганда, мураббий футболчи билан бу борада гаплашган ва унга клубини ўзгартиришни маслаҳат берган. Унинг айтишича, Азар Испанияда ўйнаса жисмоний толиқишлардан қутилиб, терма жамоа сафига тайёр ҳолатда келар экан.