UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  8 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  0 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  5 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1

Беларусь. Абдихолиқовнинг голлари 10тага етди, 9-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? Янгиликлар

Беларусь. Абдихолиқовнинг голлари 10тага етди, 9-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

Беларусь чемпионати 9-тур учрашувлари ўзбекистонлик футболчиларга фақат қувонч улашди.

Энг кўп ўзбеклар тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" клуби яна ғалаба қозонди ва чемпионат етакчиси БАТЭни таъқиб қилишда давом этяпти. Бобир Абдихолиқов бу сафар ҳам гол уришга муваффақ бўлди ва тўпурарлар рўйхатининг юқори поғонасини банд этиб турибди.

* * *
Шахбоз Умаров тўп тепадиган БАТЭ жамоаси бу турда иштирок этмади. Александр Михайлов жамоаси мамлакат Кубоги финалида "Гомель"га қарши ўйнади ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Соврин рақибга насиб этди, Умаров қайдномага ҳам киритилмади. Борисовликлар 9-тур баҳсини июнь охирида ўтказади, 28 майда эса 10-тур доирасида "Динамо-Брест" билан ўйнайди.




* * *
"Энергетик-БГУ" юзага келган имкониятдан тўлиқ фойдаланди. "Талабалар" сафарда "Арсенал"ни (2:0) мағлуб этишди ва вице-чемпион билан орадаги фарқни минимал равишда камайтиришди. Эндиликда жамоаларни бор йўғи бир очко ажратиб турибди. Учинчи ўринда бораётган Минскнинг "Динамо"си "Витебск" билан баҳснинг қўшиб берилган дақиқасида ғалабани илиб кетди (2:1).

"Арсенал" уй ўйинларини катта бўлмаган Городей қишлоғида ўтказади, Анатолий Юревич бу баҳсда уч нафар ўзбекистонлик футболчини майдонга туширди. Абдуқодир Ҳусанов ва Шохруҳбек Абдураҳмонов тўлиқ ўйин ўтказган бўлса, Бобир Абдихолиқов 73-дақиқада ўзгартирилди.

Форвард майдондаги асосий ишини 7-дақиқадаёқ сифатли бажарди, Роман Папариганинг узатмасидан кейин ҳамюртимиз ҳисобига навбатдаги гол ёзилди. Тан олиб айтиш керак, бу вазиятда асосий ишни украиналик футболчи бажарди. Бобир фақатгина тўпни бўш қолган дарвозага йўллаб қўйиши талаб этилганди.

* * *
Умумий олганда, ҳужумчи у қадар ёрқин ўйин кўрсатмади. Ўзига тақдим этилган вақт давомида Абдихолиқов бор йўғи 14 марта муваффақиятли ҳаракат амалга оширди (асосий таркибдагилар ичида энг паст кўрсаткич), икки бор "канонирлар" дарвозасига зарба берди, яна икки марта дриблингни ишга солди (ҳар иккиси муваффақиятсиз чиқди) ва 19 яккакурашдан 5 тасидагина устун келди, аммо икки марта шериклари учун қулай вазият яратиб берди. Ушбу узатмалардан кейин гол бўлиш эҳтимоли анча юқори эди. Бобир ўйинни хА бўйича 0,35 натижа кўрсатди.

* * *
"Энергетик-БГУ" "Арсенал" дарвозасига 18та зарба йўллади (улардан 6таси аниқ). Жамоанинг энг кўп зарба берган футболчиси Шохруҳбек Абдураҳмонов бўлди — беш зарба (2таси аниқ). Ярим ҳимоячи яна бир сифатли ўйин ўтказди, яккакурашларнинг 40%ида устун келди (ҳимоядагиларнинг 67%ида), уч бор тўпни олиб қўйди, икки марта хавфни бартараф этиб, тўпни узоқлаштирди, тўрт марта тўпни жамоасига қайтариб берди ва 1та омадли "подкат" амалга оширди.
"Талабалар" сафида яккакурашлардаги натижа бўйича энг яхшиси Абдуқодир Ҳусанов бўлди. Ҳимоячи 24 дуэлдан 16тасида ғолиб бўлди. Майдондагилардан фақатгина рақиб ҳимоячиси Станислав Сазанович ундан яхшироқ кўрсаткич қайд этди – 27 курашдан 18таси омадли.

Ҳусанов иккинчи қаватда ҳам деярли тенгсиз эди 12тадан 10тасида устун — ҳар икки клуб таркибидагиларни ҳисобга олганда ҳам энг яхши натижа. Бундан ташқари, Абдуқодир ҳисобида рақиб дарвозаси томон берилган икки зарба бор (1таси аниқ), 16 марта тўпни жамоасига қайтариб берди, 9 бор тўпни илиб кетди ва 2 марта ўзига нисбатан қоида бузишларига мажбур қилди.

* * *
Пойтахтликлар жамоасининг тўртинчи ўзбек футболчиси Аббосбек Жумақулов учрашувни захира ўриндиғидан томоша қилди. Аммо келаси куни у ўринбосарлар таркибида бир тайм ўйнади. Ярим ҳимоячи 46-дақиқада Евгений Салашнинг ўрнига майдонга тушди ва 63-дақиқада сариқ карточка олди. Ўринбосарлар рақибини ишончли тарзда мағлуб этишди (5:1).

"Энергетик-БГУ" чемпионатдаги навбатдаги баҳсини 29 май соат 16:00да уй аренасида ўтказади. Рақиби 14 очко билан 6-ўринда бораётган "Мозир-Славия" жамоаси бўлади.



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика