UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  6 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  10 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  28 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39

Бахтиёр Намозов: "Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли" Янгиликлар

Бахтиёр Намозов: "Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли"

Январь ойи бошида футзал ҳакамлари учун Малайзияда ўтказилган семинарда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамюртимиз Бахтиёр Намозовга махсус совринни топширгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бахтиёр Намозов юртимизга қайтгач, юксак эътироф ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Очиғи, бундай эътирофга сазовор бўламан деб ўйламагандим. ОФК томонидан тақдим қилинган махсус совриндан бошим осмонга етди.  Бу соврин янада катта куч билан ўз устимда ишлашга туртки бўлади. Шу пайтга қадар Пляж футболи бўйича кўплаб катта мусобақаларда, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ишладим.

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати финалида ишлаган дастлабки осиёлик ҳакам бўлганимдан жуда хурсандман. Албатта, бунга эришиш осон бўлгани йўқ. Тинимсиз меҳнат ва мунтазам равишда машғулотлар самараси мана шундай ёқимли бўлди. Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли. Бу йўналишда айниқса Италия, Франция, Польша мамлакатлари ҳакамлари жуда кучли ҳисобланади. Ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам ана шундай рақобатда ўз ўрниларига эга бўлиш учун жуда кўп меҳнат қилмоқдамиз.


Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ҳам мамлакатимизда малакали ҳакамлар тайёрлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратмоқда. Ҳакамлар учун турли семинарлар, ўқув-йиғинлар ташкил этиб беряпти. Бу чора-тадбирлар албатта ўз самарасини беради, деб ўйлайман.

Келгусида ҳам яна катта мусобақаларда ҳакамлик бўйича Ўзбекистон ва Осиё шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан”, - дейди Бахтиёр Намозов.

Бахтиёр Намозов ҳакамлик фаолиятини 2008 йилда бошлаган бўлиб, дастлаб Биринч лига учрашувларини бошқарган. 2010 йилдан бошлаб Олий лига учрашувларида ишлаган. 2009 йилдан бошлаб Пляж футболи бўйича ФИФА ҳаками.  


2011,2013 ва 2015 йилларда Пляж футболи бўйича Осиё чемпионатларида фаолият юритган. 2015 йилда Эрон – Уммон терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати финалини бошқарган.

Шунингдек, 2013, 2015, 2017 йилларда Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатларида иш олиб борган. 2017 йилда Бразилия – Таити ўртасида ЖЧ финалини бошқарган.  


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика