UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  1 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  4 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Бахтиёр Ашурматов: "Балки "Навбаҳор" билан кубок финалида яна учрашармиз" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Балки "Навбаҳор" билан кубок финалида яна учрашармиз"

Coca Cola суперлигаси 26-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

"Авваламбор бу йилги мавсумни юқори савияда ўтказган футболчиларимизга раҳмат айтаман. Улар охиригача шиддатли курашларда ўзларида куч топа олишди. Шогирдларим оғир келган мавсумда барча рақибларни жамоамизни ҳурмат қилишга мажбур этишди. Бунинг учун улар миннатдорчилик изҳор этаман.

Бугунги баҳс дербига хос шиддатли ва жанговар руҳда ўтди. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бугун ҳам шу мақсадда майдонга тушгандик. Бугун мухлислар иккита бир-биридан чиройли голларга гувоҳ бўлишди. Ўйлайманки ўйин мухлисларга манзур бўлди. Мавсум охирига келиб, таркибимизда жиддий йўқотишларга дуч келдик. Бир қатор футболчиларимиз жароҳат олишди. Бугун бир нафар ҳужумчи билан ўйнашга мажбур бўлдик. Норбековда жароҳат бор эди, Райевацга жавоб бергандик. Ёш ҳужумчимиз Ҳамидулло Абдуҳамидов ҳам жароҳати билан майдонга тушди. Шундай бўлса-да, мавсумни кўнгилдагидек якунлай олдик.

"Турон" жамоасининг сепрлигага йўлланма олгани барчамизни хурсанд қилди. Қолаверса ҳали "Нефтчи" жамоасида ҳам имконият бор. Вилоятимизда Суперлига жамоаларнинг кўп бўлиши барчамизга катта фойда беради. Қолаверса вилоятимиз раҳбарлари ҳам футболни севадиган инсонлар.



Етакчи футболчиларимиз Мурод Холмуҳаммедов, Қувондиқ Рўзиев, Александр Мерзляков , умуман барча футболчиларимиз бу йилги мавсумда ажойиб ўйин кўрсатишди. Барча футболчилар билан ака-укадек бўлиб кетдик. Қолаверса улар мухлисларнинг ёқимтойларига айланиб улгуришди. Мен бу ўйинчиларимиз янги мавсумда ҳам жамоамиз сафида қолишига ишонамиз. Агар уларга хориждан таклиф бўлса, кетишлари мумкин, холос.

Бугунги ўйинда ҳамда бутун мавсум давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимизга ўзим номимдан ва жамоамиз номидан чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Шундай мухлисларимиз борлиги билан фахрлансак арзийди.

Олдимизда Ўзбекистон кубоги баҳслари кутиб турибди. Кубок баҳсларида ҳам муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз. "Навбаҳор" жамоасига ҳам бу йўлда омад тилайман.  Балким насиб қилса Наманганда яна "дерби" бўлар. Шундай яхши ниятда ишлашда давом этамиз", - дейди Ашурматов.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика