UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  24 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0

"Бавария"да буткул янги давр бошланмоқда... Янгиликлар

"Бавария"да буткул янги давр бошланмоқда...

Бугун "Бавария" расмий сайти муҳим янгиликни маълум қилди.

Унга кўра, клуб президенти Ули Хёнесс навбатдаги сайловга ўз номзодини қўймайдиган бўлди. Бу ҳақда бугун Мюнхенда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ули Хёнесс нега бундай қарорга келганини тушунтирди. Ноябрда бўладиган клубга янги президент сайловида Ули Хёнесс ўз номзодини илгари сурмайди.

"Бу қарорга келиш осон бўлгани йўқ. Шунингдек, бундай қарор тусатдан юз бермади. Бу ҳақида ўтган йилдан буён ўйлаб келаётгандим. Тўғриси, энди бемалол оилам, фарзандларим ва набираларим ихтиёрида бўлишни истайман. Ўрнимга келаётган президент ҳам спорт одами. "Adidas" компаниясини ажойиб бошқарган одам "Бавария"дек клубни ҳам эплашига шубҳа йўқ. Қарор қабул қилишда хотиржам ва узоқни ўйлаб йўл тутдик. Клуб молиявий жиҳатдан шунчаки идеал ҳолатда. Ноябрнинг иккинчи қисмидан бошлаб клуб олдида ҳеч қандай масъулият қолмайди", - деди Ули Хёнесс махсус ташкил этилган матбуот анжуманида.


Сайтимиз ижодкори Шаҳбоз Беғамов мазкур ҳолат бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини бўлишди.


Бугун, яъни 29 август куни Ули Хёнесс клуб президентлигига ўз номзодини қўйиши ёки қўймаслигини эълон қилиши керак бўлган охирги муддат эди. Яъни дедлайн. Расмий сайт хабарига кўра, Ули Хёнесс ўз номзодини қўйишдан бош тортди ва клуб янги даврни бошлаши кераклигини маъқуллади.

Лекин бу дегани Ули "Бавария"даги миссиясини буткул якунлади ва унга жамоанинг келгуси тақдири қизиқ эмаслигини билдирмайди. Ули Хёнесс клуб президентлигига "Adidas" компаниясининг собиқ бошқарув раиси (2001-2016) Херберт Хайнер номзодини тавсия қилди. 

Херберт Хайнер ва Ули Хёнесс 1997 йилдан буён дўстона алоқаларни мустаҳкамлашгани ҳақида маълумотлар етарлича. Херберт Хайнер учун "Бавария" бегона эмас. Чунки мазкур бренд айнан Хайнер раҳбарлиги пайтида клуб билан ҳамкорлик қилган ва "Бавария"нинг 10% акциясини қўлга киритганди. Хайнер ажойиб бошқарувчи сифатида ҳам ном қозонган. Унинг машҳур бренд компаниядаги фаолияти давомида "Adidas" пул айланмаси йилига 6,1 миллиарддан 19,3 миллиард даромадга кирган. Херберт Хайнер 2005 йилда Германияда йил тадбиркори сифатида эътироф этилган. Шунингдек, 2008 йилда Германия Федератив Республикасидаги хизматлари учун орден билан мукофотланган. 2010 йилда эса Германияда энг яхши менежер деб топилган.

Биласиз, бунга қадар Оливер Кан 2020 йилдан эътиборан "Бавария" кенгаши аъзоси сифатида иш бошлаши расман эълон қилинганди. Клуб ўзининг афсонавий футболчиси билан шартнома имзолади. Бундан ташқари, клуб кенгаш раиси ҳисобланган Карл-Хайнц Руммениггенинг шартномаси тугаши (2021) билан Кан автоматик равишда клуб кенгаш раиси сифатида унинг ишини давом эттиради. Яъни, Ули Хёнесс кетиш олдидан клубнинг кейинги даври учун ҳам қайсидир маънода мустаҳкам пойдевор ўрнатиб кетмоқда.

Азалдан "Бавария" раҳбариятида клубнинг анъаналари, менталитети ва унинг масъулиятини тўлиқ ҳис этадиган собиқ ҳамда ақлли футболчилар ишлашган. Бэккенбауэр, Румменигге ва хусусан Ули Хёнесс шулар жумласидан. Клуб бошқарув тизимида футболга бегона ёки "Бавария" учун янги инсонлар пайдо бўлишмайди. Аниқ ва текис ишлайдиган тизим мурувватларини янада яхшилаб, уни керакли йўналишда ишлатишни хуш кўрувчи "Бавария" янги давр остонасида. 

Ули Хёнесс ҳақиқатдан ҳам клубнинг молиявий ҳолатини идеал кўринишга келтирди. Бу йилдан эътиборан катта, қиммат трансферларни амалга оширишга бемалол жазм этаётган "Бавария" кейинги йилда янада каттароқ пул сарфлаши ҳам мумкин. Ўтган йили клубнинг молиявий ҳолати, даромади ва пул айланмаси тарихдаги энг яхши кўрсаткични қайд этди. Қарздорлик буткул йўқ. Айни даромадга кирган "Бавария" Ули Хёнесс билан муваффақиятли даврни бошдан кечирди.

Бугун клуб президентлигига навбатдаги сайловда ўз номзодини қўймасликни эълон қилган Ули Хёнесс иштирокидаги матбуот анжумани сўнггида унинг кўп йиллик дўсти, ҳамкасби Румменигге томонидан кутилмаган сюрприз ҳам тақдим этилди.

Гап шундаки, саҳнага кўтарилган ва қўлида биргаликда тушган суратларидан иборат бўлган коллаж ҳамда 11-рақам туширилган футболкани олган Румменигге буни қуйидагича изоҳлади:

"Мен Улига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тўғри, бугун унинг "Бавария"даги охирги иш куни эмас. Умуман Улига нисбатан "Бавария"даги охирги кун деган жумлани ишлатиш нотўғри. Қўлимдаги совғага келадиган бўлсак, бугун бизнинг дўстлигимизга 45 йил тўлди. Айнан 45 йил олдин мен "Бавария"га энди келган ва хонадошимга айланган Ули билан танишгандим. бу вақт оралиғида мен Улидан майдонда ва ундан ташқарида жуда кўп нарсаларни ўргандим. "Бавария"да бирга ўйнадик, кейинчалик эса раҳбариятда бирга ишладик. Нафақат футболчи, мураббий сифатида, балки менеджмент соҳасида ҳам бирга фаолият кўрсатдик. Бугун бизнинг дўстлигимизнинг юбилей куни. Ули, сендан миннатдорман ва сенга катта раҳмат айтаман. Энг яхши тилакларим сен учун", - дея гапириб ўтди Карл-Хайнц Румменигге.

Ўтган мавсум якунларига кўра, "Бавария"дан Рибери ва Роббен кетди. Французнинг 12 йиллик фаолияти, Роббеннинг 10 йиллик ажойиб дамларидан кейин "Бавария" жамоасида янги мавсумдан эътиборан янги давр бошланди. Эндиликда бу янги давр клуб тизимида ҳам старт олмоқда.


Жорий йилнинг ноябрь ойида "Бавария"га янги президент сайланади. Ули Хёнесс ўрнига "Adidas" компаниясида муваффақиятли ишлаган собиқ раҳбар Херберт Хайнер келади.

Муаллиф :
Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика