"Арал" россиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Aslanov Jasurbek
10 авг 2026, 23:52
"Арал" таркибини кучайтирмоқда.

“Арал” россиялик футболчи Руслан Аскеров билан шартнома имзолади. Россиялик ярим ҳимоячининг охирги жамоаси Грузиянинг “Мерани Мартвили” жамоаси бўлган эди.

Аскеров ўз навбатида “Балтика ИФУ” (Россия), “Слоним” (Беларус), “Осиповичи” (Беларус), “Лида” (Беларус) жамоаларида ўйнаган.

Аскеров жорий мавсум Грузиянинг иккинчи даражали лигасида 13 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 2 та голли пас берган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Арал" матбуот хизмати