Муҳаммадқодир Ҳамралиев - "Навбаҳор" футболчиси

Aslanov Jasurbek
10 авг 2026, 22:28
Муҳаммадқодир Ҳамралиев водий жамоасига ўтди.

Футболчи “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда наманганликлар матбуот хизмати эълон қилди.

“Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Муҳаммадқодир Ҳамралиев жамоамиз билан шартнома имзолади.

Ушбу футболчи – 2001-йил, 6- июль  куни Фарғона шаҳрида туғилган. Амплуаси - ҳимоячи.

Фаолияти давомида "Динамо" (Самарқанд, 2020-2021 йиллар), "Олимпик" (Тошкент, 2022 йил),  жамоаларида ўйнаган, 2023 йилдан буён "Пахтакор" (Тошкент) сафида ўйнаётганди.  

Бундан ташқари, Муҳаммадқодир Ҳамралиев Ўзбекистон У-23 (2021-2024) терма жамоаси таркибида майдонга тушган ва  2023 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоамиз аъзоси саналади.

Муҳаммадқодир Ҳамралиевга “Навбаҳор” таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз” - дейилади “Навбаҳор” баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати