"Бавария" Хамесни сотиб олмайди

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2018, 13:21
Трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган "Бавария" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жорий мавсум якунланганидан сўнг "Қироллик клуби"га қайтади.

Маълумотларга кўра, немис клуби раҳбарияти 2019 йилнинг ёзида колумбиялик футболчини 42 млн еврога сотиб олмоқчи эмас. "Бавария" босслари таркибни ёшартиришмоқчи ва пулни 27 ёшли хавбекка тўлагандан, ёш иқтидор эгасига сарфлаган яхши деб ҳисоблашмоқда. Клуб жамоадаги ўзгаришлар учун 200 млн евро сарфламоқчи.

Олдинроқ, Хамес хизматларига АПЛ клублари ва "Ювентус" қизиқиш билдираётган эди.

Родригес жорий мавсум Бундеслиганинг 8та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›