"Барселона" Умтити ва Коутиньони сотса, де Лигт билан шартнома имзолашга уриниб кўриши мумкин

Alisher
23 дек 2021, 14:17
"Барселона" мудофаа чизиғини кучайтириш учун имкониятларни изламоқда.

Каталонияликлар "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқишмоқда.

Бу ҳақда Жерар Ромеро хабар бермоқда.

"Кўк-анорранглилар" агар қишда ҳимоячи Самюэль Умтити ва хавбек Филиппе Коутиньони сота олишса, 22 ёшли ўйинчини харид қилишга уриниши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/gerardromero