

Германия чемпиони қийин иқтисодий вазият сабаб "клуб сотиш учун эмас" статусини рад этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ҳозирда "Бавария"да қиммат нархдаги юлдузларни харид қилишга маблағ йўқ. Энди Мюнхен клуби 2-4 йил давомида ривожлантириш ва катта товон пуллари эвазига сотиш учун 20-22 ёшли иқтидорли ўйинчиларни харид қилиш мақсадини режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, "Бавария" Австрия ва Бельгия олий лигалари клублари билан ҳамкорликни яхшиламоқчи, бундан мақсад у ерга ёш ўйинчиларни ижарага юборишдан иборат. Австрияда бу клуб "Аустрия Клагенфурт" бўлиши мумкин.



