"Бавария" тарихидаги энг қиммат трансфер Мадридга қайтиши мумкин
08 апр 2021 13:22
Янгиликлар
"Бавария" тарихидаги энг қиммат трансфер Мадридга қайтиши мумкин
"Бавария" ҳимоячиси Люка Эрнандес фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
25 ёшли франциялик футболчининг трансферига Мадриднинг "Атлетико" ва "Реал" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрнандес "матрасчилар" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. "Бавария" ўйинчини 2019 йилда 80 миллион евро эвазига харид қилганди.
Футболчи жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар