

Немис гранди 2021 йил "Лейпциг"га 25 млн. евро тўлаб, Нагельсманни ўзиники қилиб олганди. Мутахассис 5 йил ичида 45 млн. евро ишлаб олиши керак эди. Муддатидан аввал клубдаги фаолиятини якунлаган мураббий тез орада 27 млн. еврога бойиши кутиляпти. Чунки "Бавария" шартномада кўрсатилган муддат учун барча пулларни Нагельсманн ҳисобига ўтказиб бериши керак.



