

Франциянинг ПСЖ клуби бугун Мюнхенда меҳмон бўлади. Тарихга назар солсак, мазкур жамоалар бугунга қадар яшил майдонда 9 бор тўқнаш келганига гувоҳ бўламиз (расмий баҳслар).
Улардан 5 тасида французларнинг, 4 тасида немисларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати - 12:12.
Факт: "Бавария" ва ПСЖ ўртасидаги баҳсларда ҳеч қачон дуранг натижа қайд этилмаган.
Энг йирик ҳисоб 1997 йилнинг 22 октябрида ўтказилган ўйинда қайд этилган. Ўшанда немислар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлиб, "Бавария" сафида Жоване Элбер ва Карстен Янкер дублга эришган, жамоа сардори Томас Хельмер эса 1 та голга муаллифлик қилган эди.
Жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйин ёдингизда бўлса керак. ЕЧЛ ўтган мавсумининг финал баҳси тақдирини Кингсли Команнинг ягона голи ҳал қилган эди. Бугунги учрашув эса немис ва француз грандлари ўртасидаги 10-си бўлади. Қадрли мухлис, бўлажак ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?



