"Бавария" Жака борасидаги хабарларни рад этди

10 дек 2015, 22:55
"Бавария" клуби спорт директори Маттиас Заммер Гранит Жакага оид миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.


"Жака - яхши футболчи. Лекин унинг бизга ўтиши борасидаги гап-сўзлар ҳақиқатдан йироқ. Қаердан бу хабар чиққанини билмадим. Ҳа, биз "Боруссия Мёнхенгладбах"нинг ўйинларини кузатиб боряпмиз. Бу ерда битта Жака эмас, бошқа кўплаб футболчиларнинг хизмати катта ва улар ҳам диққат марказимизда", - дейди Заммер.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Kicker