"Бавария" ҳимоячи изламоқда
07 дек 2023 10:55
Янгиликлар
"Бавария" январь ойида янги ҳимоячини сотиб олишга ҳаракат қилади, деб хабар берди "Bild". Бунга Маттейс де Лигтнинг жароҳати, шунингдек, Ким Мин Жэнинг бир ойдан кейин Осиё Кубогига бориши сабаб бўлмоқда.
Мюнхенликлар аллақачон трансфер мақсадлари рўйхатини тузиб бўлишган. "Рекордмайстр"нинг қизиқишлари орасида Жоржо Скальвини ("Аталанта"), Арнау Мартинес ("Жирона"), Клеман Лангле ("Барселона"/"Астон Вилла") бор.
Германия чемпионлари қандай келишувга умид қилаётгани ҳозирча номалум - тўлиқ шартномами ёки ижарами. Клуб ҳали бу борада бир қарорга келмаган.
Аввалроқ "Бавария" "Гранада" вингери билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар