“Бавария” еврокубокларда “Атлетико”нинг рекордини такрорлади
26 ноя 2020 08:05
Янгиликлар
“Бавария” еврокубокларда “Атлетико”нинг рекордини такрорлади
Мюнхен клуби ЕЧЛ 4-турида “Зальцбург”ни 3:1 ҳисобида таслим қилди.
Бу “Бавария” учун еврокубокларда қўлга киритилган кетма-кет 16-ғалаба бўлди. Натижада Флик шогирдлари “Атлетико М”нинг рекордини такрорлади.
“Бавария” ЕЧЛнинг 2019/20 йилги мавсумидаги 11 та баҳсда, Европа Суперкубогида “Севиля” устидан, шунингдек, ЕЧЛнинг амалдаги мавсумида 4 та ўйинда ғалабага эришди.
“Атлетико” эса 2011 йилдан 2012 йилга қадар Европа Лигаси ва Европа Суперкубогида жами 16 та ғалабани қўлга киритганди.
Маълумот учун, “Бавария” 1 декабрда ЕЧЛ 5-тури доирасида “Атлетико” билан ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар