"Бавария" дарвозабон трансферини эълон қилди

Mirjalol Normatov
25 авг 2023
"Маккаби Тел-Авив" дарвозабони Даниэль Перец "Бавария"га ўтди.

Посбон яқин вақтлар ичида янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади ва 4 йиллик шартнома имзолайди.

Мюнхен клуби трансфер учун 6-7 млн евро тўлайди.

23 ёшли дарвозабон Исроил клуби таркибида 102 ўйинда 83 гол ўтказиб юборган. Ўтган кузда у Исроил термаси таркибида дебютини амалга оширди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal