UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  0 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  5 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  13 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5

БАТЭга иккита гол урган Жасурбек Яхшибоев ўз фикрларини билдириб ўтди Янгиликлар

БАТЭга иккита гол урган Жасурбек Яхшибоев ўз фикрларини билдириб ўтди

Хабарингиз бор, "Энергетик-БГУ"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жасурбек Яхшибоев Беларус чемпионати 1-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Мен учун жуда ёқимли. БАТЭ Европада барча биладиган клуб. Мен кўп йиллар давомида Чемпионлар Лигасини кўраман ва БАТЭнинг ўйинларини ҳам кузатганман. Бу юқори савиядаги жамоа. Биз БАТЭга ютқазамиз деб ўйлагандик. Сабаби, рақиб ўйинчиларининг даражаси бизникидан юқори. Аммо, бизда ғалаба қозониш иштиёқи кўпроқ эди. Балки, уларда бунинг акси бўлгандир.

Ўйлайманки, бу икки гол менга ишонч бағишлайди, курашувчанлик руҳимни кўтаради ва бундан ҳам кўпроқ гол уришим мумкин бўлади. БАТЭга қарши ўйинимизни барча кўрди. Энди бошқа жамоалар ҳам бизга қарши кўпроқ мотивацияга эга бўлишади. Бу эса мен ва "Энергетик-БГУ" учун осон бўлмайди.

Мен ушбу клубда, яхши ўйинчилар билан бирга ва яхши лигада ўйнаётганимдан мамнунман. Биринчи турда ҳаммаси ажойиб ўтди. Зўр атмосфера", - дейди Яхшибоев.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика