
Каталония клуби устози жамоанинг 7 нафар асосий футболчисини ушбу учрашувга олиб кетмайди. Қуйидаги ўйинчилар қайдномага киритилмайди: Марк-Андре Тер Штеген, Херард Пике, Иван Ракитич, Серхио Бускетс, Филиппе Коутиньо, Луис Суарес ва Хорди Альба.
Эслатиб ўтамиз, "Леонеса" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс 1 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:30да бошланади.