

"Барселона" футболчилари Ламин Ямаль ва Алекс Бальде "Атлетик"ка қарши ўйнаши мумкин, деб хабар берди "Mundo Deportivo". Ушбу ўйин 22 октябрь куни Ла Лиганинг 10-тури доирасида бўлиб ўтади.
Ламин Ямаль "Гранада"га қарши 9-тур учрашувида жароҳат олганди. Алекс Бальде эса Испания терма жамоаси ўйинида шикастланганди. "Барселона"нинг бахтига уларнинг тикланиши узоқ давом этмади.
Бироқ "кўк-анорранглилар" лазарети ҳамон жароҳатдагилар билан гавжум. Улар орасида Френки де Йонг, Рафинья, Роберт Левандовски ва Жюль Кунде бор, Педри эса эндигина тикланиш даврига яқинлашмоқда.



