"Барселона"да қишда таркибни кучайтириш учун 20 миллион евро бор

Aslanov Jasurbek
6 окт 2021, 21:57
"Барселона" қишки трансфер ойнасида 20 миллион евро сарфлай олади.

Агар кимдир клубни тарк этса, бу миқдор ошиши мумкин. Селекция бўлими ҳужумчи ва қанот ҳимоячисини таклиф қилиш устида ишламоқда.

Биринчи навбатда жамоага янги келадиганлар билан бепул ижара шартномасини тузиш кўзда тутилган.

Аввалроқ "Барса" "Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлинг ва "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмога қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport