
Маълумотларга кўра, "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси илк чорак финал учрашувидан сўнг шундай қарор қабул қилинган. Меҳмонда ўйнаган Каталония клуби 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Аммо гап ўзгаришлар сони ҳақида кетмаяпти. "Барселона" кўп футболчи харид қилмайди, аммо уларнинг ҳаммаси қиммат ўйинчи бўлади. Бундан ташқари, клуб ўз "кантераси" (академия) ҳақида унутмайди ва баъзи футболчилардан қутилади.
Барча мақсад ва вазифалар аниқлаб олимангунга қадар Луис Энрике ўринбосари борасида якуний қарор қабул қилинмайди. Бу борада келаси ҳафта кўп нарса ойдинлашиши мумкин.
"Барселона" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги жавоб учрашуви 19 апрель куни бўлиб ўтади.