“Барселона” ёзда “Ман Сити” ҳимоячисини текинга қўлга киритади

Eldor Akmurzayev
31 дек 2020, 21:50
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” аъзоси Эрик Гарсия ёзда эркин агент сифатида “Барселона”га ўтади. Гарсиянинг шартномаси жорий мавсум охирида ўз якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли испаниялик “Ла Масия” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020/21 йилги мавсум клуб либосида 7 та ўйинда майдонга тушди. 

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano