"Барселона" вакили: "Роналду Италияга кетганидан хурсандман"

Mirjalol Normatov
3 сен 2018, 22:41
"Барселона" трансферлар кенгаши раисларидан бири Ариедо Брайда ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Реал"га кетгани борасида фикр билдирди.

"Роналду Италияга кетганидан жуда хурсандман, чунки у янги чемпионатидаги футболни анчагина кучайтиради. У ўз савиясини исталган жойида кўрсата оладиганлардан. У ўз сўзини ҳали айтганича йўқ. Роналду Италияда кўплаб голлар уради ва чемпионга айланади", - деди Брайда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Le 10 Sport