

"ESPN" хабарига кўра, ушбу қарорга келинишининг сабаби жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири бўлган Луис Суареснинг олган жароҳати бўлди. Яқин вақтларда уругвайлик ҳужумчи тиззасидан операция қилинади. Унинг 4-6 ҳафтани ўтказиб юбориши аниқ бўлган. Ундан ташқари, жароҳатдан кейинги муолажалар билан қўшиб ҳисоблаганда футболчи камида 3 ой давомида майдонга тушмаслиги мумкин.
Айни дамда "Барселона" ҳужум чизиғида Лионель Месси, Антуан Гризманн, Ансумане Фати ва Карлес Перес каби футболчилар бор.



