Суарес - Салоҳнинг жароҳати ҳақида: "У менинг тўрт йил олдинги ҳолатимга тушди"

Mirjalol Normatov
29 май 2018, 11:23
"Барселона" ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарез "Ливерпуль" етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг олган жароҳати ҳақида фикр билдирди.

"Барчанинг эътиборида бўладиган профессионал ижрочиларнинг мундиал олдидан жароҳат олиши мени хурсанд қилмайди. У (Муҳаммад Салоҳ) қийин вазиятда қолди. Мен олдин ҳам айтганман, Уругвай термаси ҳар доим энг яхши термаларнинг энг зўр футболчиларига қарши ўйнашни истайди. Тезроқ сафга қайтишини ва Салоҳ орқали ЖЧдан янада роҳатланишни хоҳлайман.

У менинг тўрт йил олдинги ҳолатимга тушди ва мен буни ҳеч кимга раво кўрмайман", - деди Суарес.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/Goal