"Барселона" сотмайдиган футболчилар рўйхати аниқ

Sherzod Nurmatov
24 июн 2024, 11:30
Манба тафсилотларни ошкор қилди.

"Барселона" янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ёзда сотилмайдиган футболчиларни айтиб ўтди, чунки улар клуб лойиҳасини амалга оширишда асосий ўйинчилар ҳисобланади.

6 нафар дахлсиз ўйинчи номи аниқланди. Булар – дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Пау Кубарси, ярим ҳимоячилар Гави, Педри, Фермин Лопес ва ҳужумчи Ламин Ямаль. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

"Барселона"нинг ушбу ўйинчиларни сақлаб қолишга бўлган қатъияти "Ла Масия"нинг клуб фалсафасидаги ўрнини ифодалайди. Ёш истеъдодларни ривожлантиришга қаратилган эътибор "Барселона"нинг ўзига хослиги ва қадриятларини узоқ йиллар давомида сақлаб қолишни ваъда қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›